Маданият

Жамоатчилик назорати – шаффофлик кафолати

Бугун, 2 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Жамоатчилик кенгаши аъзолари билан учрашиб, улар олдида турган галдаги вазифалар хусусида сўз юритди.

Халқ депутлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2020 йил 18 апрелда ўтказилган IV сессиясида ҳокимлик ҳузурида депутатлар, воҳа фаоллари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа қатор жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат Жамоатчилик кенгаши тузилиб, аъзолари тасдиқлаб олинганди.

Кенгашни тузишдан мақсад давлат органларининг фуқаролар билан яқин ҳамкорлигини йўлга қўйиш, уларнинг очиқ, шаффоф ва ошкора фаолият кўрсатишини кучайтириш, телевидение, матбуот ва ижтимоий тармоқларда кўтарилган масалалар ва фуқаролар томонидан билдирилган фикр ва мурожаатларни ўрганган ҳолда давлат органлари фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатишдир.

Мулоқотда Т.Боболов Президентимиз раислигида 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам таъсирчан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш юзасидан кўрсатмалар берилганлиги ҳақида тўхталиб, ҳокимлик ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши фаолиятини янада кучайтириш, аҳоли фикрини тизимли ўрганиб бориш, жойларда ва соҳаларда долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар киритиш лозимлигини таъкидлади.

Шунга мувофиқ, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоларига “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони ижроси юзасидан ҳудудларда олиб борилаётган ишларни уч гуруҳга бўлинган ҳолда мониторинг қилиш кўрсатмаси берилди.

Ўрганиш жараёнида аниқланган муаммолар давлат органлари вакиллари иштирокида атрофлича муҳокама этилиши, кенгаш томонидан бериладиган таклиф ва тавсиялар асосида тегишли қарорлар қабул қилиниб, уларнинг ижроси бўйича вилоят ҳокимлиги ва маслаҳат кенгаши назорати таъминланиши таъкидланди.

Related Articles

Back to top button