Hodisalar

Ҳафталик об-ҳаво

Бугун Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво жуда иссиқ бўлади, ҳарорат 39-42 даражагача, жанубий туманларда ва Навоий ва Бухоро вилоятларининг чўл зонасида 43-44 даражагача кўтарилади, бундай ҳарорат шу кун учун хос бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8 даражага юқори. Туркманистон ҳудудидан иссиқ ҳаво кириши кучайиши билан шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача етиши мумкин.

23 июнда Қозоқистондан атмосфера фронти ўтиши билан Ўзбекистонда об-ҳаво шароитларининг ўзгариши кутилмоқда. Республикада об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Тошкент вилоятида эрталаб ва кечқурун, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли туманларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат сезиларли пасаяди ва 35-40 даража атрофида, жанубда ва чўл зонасида 42 даража иссиқ бўлади. Ҳаво оқимининг ўзгариши билан шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучаяди.

Related Articles

Back to top button