Hodisalar
Гултувакдаги оғу “ҳосил”га киришга улгурмади
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро Х.Н.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, хонадон ҳовлисидаги гултувак ва томорқада 5 туп наша гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иш қўзғатилиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.