Бузғунчи ғоялардан эҳтиёт бўлинг!
Коронавирус инфекцияси илк бор Хитойнинг Ухан шаҳрида қайд этилгач, карантин тартиби жорий этилди. Карантин тартини бузганлар учун жарима, қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланди. Шунингдек, дунёнинг кўпгина давлатларида карантин тартибини бузувчиларга нисбатан жуда оғир жазо чоралари ва жуда катта миқдорда жарима жазолари белгиланди. Масалан, Испанияда карантин пайти давлат томонидан белгиланган тақиқларга буйсунмаганларга нисбатан 1,5 мингдан 600 минг еврогача жарима тайинланади.
Исроилда эса эҳтиётсизлик қилиб карантин қоидасини бузган шахсларга нисбатан 3 йилгача ва қасддан бузганлар учун 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Ҳиндистонда карантин қоидасини бузиб кўчага чиққанларни полициячилар калтаклаб тарқатиши ҳақида видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда кўп тарқалди, буни қарангки, 1.439 млн аҳолиси бўлган Хитойда пандемия туфайли 4634 нафар ва 1.1.338 млн аҳолиси бўлган Ҳиндистонда 3.302 нафар киши вафот этди.
Жаҳоннинг ривожланган давлатлари бўлмиш АҚШда 93.533 нафар, Буюк Британияда 35.341 нафар киши вафот этди ва бу ҳали охири эмас.
Президентимизнинг қатъий ҳаракати туфайли коронавирус пандемиясини иложи борича қурбонларсиз енгиб ўтиш ҳаракатини халқимиз бирдамлик қўллаб-қувватлаши ўз самарасини бермоқда, пандемия туфайли юртимизда 2855 киши касалланиб, 13 нафар киши вафот этди. Аҳоли жон бошига ҳисоблаганда, бу жуда паст кўрсатгич ва юқори натижа дейиш мумкин.
Давлатимизнинг пандемияни талофатларсиз енгиб ўтиш учун олиб бораётган сиёсати ўз самарасини кўрсатаётган бир пайтда турли йўллар билан, билиб-билмай карантин тартибини бузиб, ўзига ва яқинларининг ҳаётини хавф остига қолдираётганлар учраб турмоқда. Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Жумладан Сурхондарё вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “ШЕРОБОДДА ИФТОРЛИК ЭГАЛАРИ ИИБ ХОДИМЛАРИГА ФАОЛ ҚАРШИЛИК КЎРСАТДИ” сарлавҳали хабар турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Кимдир бу каби ҳолат халқимизнинг тинчлиги ва осойишталигига катта хавф туғдиришини тўғри тушунган бўлсада, айрим нопок шахслар бу ҳодисани давлатимиз томонидан олиб борилаётган сиёсатга қарши фойдаланиб, халқимизнинг диний ҳуқуқи бузилганлиги ҳақида сафсата билан ниқоблаб, халқимиз билан давлатимиз ўртасида низо чиқаришга уринмоқдалар.
2020 йил 17 май куни “Абдижалил Эсиргадиев” номи билан эълон қилинган хабарда Шерободда бир гуруҳ фуқарола томонидан амалдаги карантин тартибини бузган ҳолда содир этилган қонун бузилиш ҳолати ҳақида шундай дейилади “…ИИБ ва бошқа кўч ишлатар ходимларининг тарафини олувчиларга вой улар 20 соат ишлайди демоқчи бўлганларга Халқнинг пулидан отни калласидай иш ҳақи олади, Отасидан олдин пенсияга чиқади, иш ҳақини 70% ҳисобидан нафақа пули олишади. Шундай экан белгиланган тартибда хизмат қилиш шарт.” Гуёки Ички ишлар ходимларига ўз чўнтагидан иш ҳақи тўлаб қўйгандек, халқнинг уларга нисбатан холис фикр билдирганлар кишиларда норозилик кайфияти уйғотишга давом этар экан яна давом эттиради: “…Иймони бор мусурмонлар бу постни ҳаммага тарқатишларингизни сўрайман келажакда ҳар биримизнинг бошимизга тўшмаслиги учун фаол бўлишимиз керак.” Яъни ўзининг бузғунчи фикрларини ўқувчилар орасида кенг тарқатилишини ва уларни “Имони бор мусулмонлар” тарқатиши лозимлиги ва агар унинг постини тарқатмаганларни “Иймони бор мусулмонлар” сафига қўшмаслик каби фикрлар билдирилган. Айниқса, “келажакда ҳар биримизнинг бошимизга тўшмаслиги учун фаол бўлишимиз керак” сўзнинг замирида кундан-кун яқинлашиб келаётган Муқаддас Рамазон ҳайити кунларида улар томонидан яна карантин ҳолатини бузиш мақсадида тўпланганларида тинчлик посбонларига фаол қаршилик кўрсатишга чақириқ ётганини илғаш мумкин.
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси расмий сайтида 2020 йил 20 апрелда тарқатилган “Саудия пандемия сабабли Рамазон ойида эҳтиёт чораларини кучайтирди” сарлавҳали мақолада мусулмонлар учун муҳим маслаҳатлар берилган бўлиб, жумладан, қуйидагилар тавсия этилган:
Ислом дини қоидалари ҳамда тиббий хулосалар асосида Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги Уламолар Кенгаши Бош котибияти барча мусулмонларга қуйидагиларни тавсия қилади:
- Инсон саломатлигини асраш ва коронавирус эпидемияси тарқалишини чеклашга қаратилган ўз мамлакатлари ёки ўзлари яшаётган давлатларнинг ваколатли органлари қарорларига тўлиқ риоя этиш зарур.
- Мўмин-мусулмонлар ўз юртларида ёки ўзлари яшаётган диёрлардаги ваколатли идоралар шундай чораларни тавсия қилса, жумладан, намозни уйларида ўқишлари шарт.
- Тиббий хулосаларга кўра, тўпланиш ушбу касаллик инфекцияси тарқалишининг асосий сабаби эканини эътиборга олган ҳолда мўмин-мусулмонлар жамланишдан ўзларини сақлашлари лозим. Шунингдек, жамоат бўлиб ифторликлар ва саҳарликлар қилишдан ҳам сақланиш даркор.
- Бой-бадавлат мусулмонлар мол-мулкларини эзгу мақсадлар учун (ифторликлар, саҳарликлар ва бошқалар) сарфлашни ният қилган эканлар буни ваколатли органларнинг одамлар тўпланишининг олдини олиш ва бошқа тавсияларига амал қилган ҳолда тегишли тартибда адо этмоқликлари керак.
Мазкур тавсияларга амал қилишда ҳар бир мўмин-мусулмон мамлакат ва халқ манфаатлари ҳақида қайғурадиган бошқалар учун яхши ўрнак бўлиши ва шу билан бирга диннинг тартиб-қоидаларига амал қилаётганлигини англаши лозимдир.
Шеробод туманида бир гуруҳ фуқароларнинг карантин тартибини бузганликлари учун уларни огоҳлантирмоқчи бўлган ҳуқу-туртибот органларига фаол қаршилик кўрсатганликлари учун амалдаги қонунчиликларга кўра жавобгарликка тортиш ҳақида хабар бундай тартиббузарликни олдини олиш мақсадаида эълон қилинган эди. бундан эса бузғунчилик йўлида фойдаланувчилар ўз ёвуз ниятларини амалга оширишда фойдаланмоқдалар.
Ҳурматли Дўстлар, халқимизнинг тинчлигини бузмоқчи бўлган ва тинчлигимизга раҳна солмоқчи бўлганларнинг бузғунчи ғоясидан ўзимиз ва фарзандларимизни ҳимоя қилмишимиз лозим.
Оловжон