Маданият

ЎЗБЕКЧИЛИК-ДА!

1981 йилнинг ёзида Навоий шаҳрининг Строительний кўчасида 4 қаватли уйлар орасидаги скамейкада ўтиргандим. Янги ВАЗ-2106 машинасида 2 йигит домларнинг орасидаги йўлакчадан машинада кириб келди. Ёнимда ўтирган кекса ўрис чол ҳассаси билан машина йўлини тўсди ва қайтиб чиқиб кетишини талаб қилди. Йигитлар эса машинадан тушиб чолни бир четга итариб чиқармоқчи бўлди, лекин чол барибир машинани ўтказмади.

-Бу ерда болалар ўйнайди, машинангни кўчага чиқар,-деб туриб олди. Йигитлар кўнмагач, мен ҳам уларга тушунтирмоқчи бўлдим, улар тушунишни истамасди. Машинани домларнинг йўлакчасида қолдириб таниш қизининг олдига кирмоқчи эканини менга ўзбекчалаб айтди.

Беш минутлар чамасида яна 3-4 нафар рус аёллари келди, улар ҳам чолга қўшилиб машинани ҳайдаб чиқарди.

-Қачон шу руслар Ўзбекистондан кетади, шунда бемалол машинани истаган жойга ҳайдаб кирамиз,-деб ҳайдовчи йигит машинасини изига ҳайдаб чиқиб кетди.

Тақдир тақозаси билан 2015 йил яна шу жойга кириб ўтдим. Русларнинг кўпи кўчиб кетибди. Шу домларда ўзбеклар яшаяпти. Машиналар подъезднинг эшигигача тўлиб кетган… Болалар машина оралаб ўйнаб юрибди.

Тартиб йўқ…ЎЗБЕКЧИЛИК-ДА!

Оловжон

Related Articles

Back to top button