Маданият

МАСОФА

Психологлар асосан суҳбатдошлар орасидаги масофани қуйидагича тавсифлайди.

15-40 сантиметр — бу масофа суҳбатдошлар орасида учта туйғуни уйғотиши мумкин: тажовузкорлик, ишончсизлик, жуда яқин туйғулар. Бундай масофадан сўзлаётган киши самимий бўлмаслиги, ёлғон сўзлаши, ғийбат қилиши кузатилади. Ота-боболаримиз бундай яқин туришни «бежо масофа» деб қоралашган

70-80 саниметр — бу масофани «дўстона масофа», деб номлашади. Ҳақиқатдан ҳам, бу масофа бир-бирига қўл етар оралиққа тенг бўлади. Бу масофада турган шахслар бир-бирига ижобий муносабатдалигини кўрсатади ва ишончсиз гапларга онгсиз равишда йўл бермайди.

120-150 сантиметр масофа «ҳурмат масофаси», деб номланади. Бу масофадан туриб суҳбатлашадиган шахслар бир-бирининг шахсиятига дахл қилмайди. Ота-боболаримиз айтганидай улар «бир-бирларининг соясини босмайдилар».

Сизнинг атрофингиздаги инсонлар билан масофангиз қандай? Ўйлаб кўриш вақти келди.

Related Articles

Back to top button