Маданият

Суд-ҳуқуқ соҳасида рақамлаштиришга оид ислоҳотлар ва аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратиш

Бугунги кунда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида қатор ислоҳотлар амалга оширилиб, фуқароларнинг судларга бўлган ишончини оширишга, қонун устиворлигини таъминлашга бу орқали суд-ҳуқуқ соҳасини ривожлантиришга ҳаракат қилинмоқда.

Мамлакатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан аҳолининг судларга мурожаат қилишида, ўзларининг бузилган ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишда ошиқча тўсиқларни олиб ташлаш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 мартдаги “Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1047-сонли Қонунининг қабул қилиниши ҳам ушбу ислоҳотларнинг изчил давоми бўлди десак муболаға бўлмайди.

Негаки, ушбу қонунчилик судларага мурожаат қилувчилар учун уларга суд мажлисларида масофадан туриб, ортиқча овворагарчиликларсиз иштирок этиш имкониятларини янада кенгайтиради.

Бугунги кунда ариза бериш, ишда масофадан иштирок этиш, суд ҳужжатларини олиш ва ишларнинг кўрилиши ҳақида маълумот олиш каби хизматлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг интерактив хизматлар портали орқали электрон шаклда амалга оширилиб келинмоқда.

Шу билан бирга бугунги кунда видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган суд мажлисларида мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш орқали процессуал қонунчиликни такомиллаштириш зарурияти юзага келди.

Мазкур ЎРҚ-1047-сон Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига, Иқтисодий процессуал кодексига ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига аҳолининг суд муҳокамаларида масофадан иштирок этишининг ҳуқуқий асослари яратилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши белгиланди.

Ушбу қонунчиликка кўра:

ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун кўрсатилган шахсларнинг яшаш жойи, жойлашган ери ёки турган жойи бўйича тегишли судларнинг видеоконференцалоқа тизимларидан ёхуд ишни кўраётган суднинг мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланилиши;

ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаётган суд ушбу шахсларнинг келган-келмаганлигини текшириши ва келган шахсларнинг шахсини аниқлаши,видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган шахсларнинг шахси ишни кўраётган суд томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аниқланиши;

видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга ўз ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги тушунтирилганлиги, шунингдек гувоҳнинг қасамёди аудио ва видеоёзув орқали қайд этилиши ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши белгиланди.

Сурхондарё вилоят маъмурий судининг судьяси

Жўраев Дилмурот Мухторович

 

Related Articles

Back to top button