Маданият

Шўрчи тумани “Боботоғ” маҳалласида иссиқхонада помидор ва турли кўкатлар парваришлашланмоқда

Халқимиз ерни боқсанг, ер сени боқади, деган мақолни бежиз айтмаган. Ер майдонларидан унумли фойдаланишга эътибор кучайтирилаётгани йил бўйи арзон, сифатли мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштиришга қулай имконият яратди. Бундай қўшимча даромад эвазига оилалар фаровонлиги ортмоқда.

Ушбу синалган тажриба ҳозир мамлакатимизда анча оммалашган. Хусусан, Шўрчи туман аҳолиси томорқадан унумли фойдаланишнинг ҳадисини олган. “Боботоғ” маҳалласида яшовчи Бобомурод Шерниязов томорқасидаги иссиқхонада помидор ва турли кўкатлар парваришлайди.

– Аслида томорқа кони фойда, – дейди Бобомурод Шерниязов. –Ҳозир мамлакатимизда коронавирус инфекцияси туфайли эълон қилинган карантин даврида туманимизда ташкил этилган кўчма савдо бозорларига яқин кунларда ўзимиз парвариш қилган маҳсулотлардан етказиб берамиз. Бу орқали халқимиз дастурхони мўл-кўл бўлишида озгина бўлса ҳам ҳисса қўшсак хурсанд бўламиз. Оиламдагилар ҳам иссиқхонадаги ишларда асосий кўмакчи.
Дарҳақиқат, томорқа – хазина. Унинг турган-битгани бойлик. Сиздан талаб қилинадигани бироз ҳафсала ва меҳнат.

Шўрчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button