Сурхондарёда ҳам 23 киши коронавирус билан касалланди
2020 йил 15 апрель соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1302 нафарни ташкил қилмоқда.
Жумладан, шу кунгача инфекция аниқланмаган Сурхондарёда ҳам 23 киши коронавирус билан касалланди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан маълум қилишларича, касалланганларнинг 20 нафари жорий йилнинг 28 март куни Москва шаҳридан чартер рейс билан Термиз халқаро аэропортига келиб, Ангор туманида карантин муддатини ўтаётган юртдошимиз, 3 нафари четдан вилоят ҳудудига келган узоққа қатнайдиган юк машиналари ҳайдовчиларидир.
Айни пайтда Термиз шаҳридаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган бу беморларнинг аҳволи яхши бўлиб, даволаш ишлари белгиланган стандартлар ва видеоконсулимлар асосида малакали шифокорлар томонидан олиб борилмоқда.