Қидирувда бўлган алимент тўловчи отанинг қарздорликлари яқин қариндошлари томонидан тўлаб берилди
Ота деганда кўз ўнгимизда фарзанди учун ҳамма нарсага тайёр, дилбандининг камолоти йўлида топган тутганини, таъбир жоиз бўлса борлиғини бағишлашга қодир зот гавдаланади. Афсуски ҳаёт синовларига сабри етмай оила деган муқаддас қўрғонни барбод қилаётганлар, ўз ҳаловати йўлида ажрашиб кетаётган ота-оналар ҳам орамизда учраб туради.
Ажрашгандан сўнг вояга етмаган фарзандлари ҳолидан хабар олмай, моддий ва маънавий кўмак кўрсатмай болалари таъминотини ўз ҳолига, ёлғиз аёлга топшириб қўйганча бепарво юриш эса мард кишининг иши эмас. Таасуфки, бундай оталар оз бўлсада орамизда учраб турибди.
Шундай оталардан бирига Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман судининг 24.04.2019 йилдаги буйруғига асосан, Сирожиддин Муртозақуловдан вояга етмаган тўрт нафар фарзандининг таьминоти учун алимент ундириш белгиланган эди.
Мажбурий ижро бюроси Бойсун туман бўлими мазкур суд буйруғи ижросини таъминлашга киришиб, С.Муртозақуловни чет давлатга чиқиб кетганлиги сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилган эди.
Бу ҳақда хабар топган қарздорнинг яқин қариндошлари ундирувчи С.Муртозақуловнинг собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишиб, фарзандларининг вояга етгунига қадар алимент тўловларини яъни 50.000.000 (эллик миллион) сўм пул алимент пулларини тўлаб берди. маблағини тўлиқ олганлиги тўғрисида тилхат олиниб, бўлим иш юритувидаги ижро хужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-мддасига асосан ижро иши тамомланди.
Бундан ташқари қарздор Муртозақулов Сирожиддин Салимовичнинг барча алимент қарздорлиги қопланганлиги сабабли унга нисбатан эьлон қилинган қидирув бекор қилинди.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси