Маданият
СУВ – ҲАЁТ МАНБАИ
Сув — оби ҳаёт. Сув — ҳаётимиз манбаи. Сув ва ҳаво нафақат инсонларга, балки ҳайвонот ва наботот оламига ҳам берилган олий неъматдир. Сувни тежаб ишлатиш ҳар биримизнинг бурчимиз бўлмоғи даркор. Атрофимиздаги инсонларнинг сувга нотўғри муносабатда бўлишлари муаммоларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда.
Жарқўрғон туманидаги «Сурхон жинжактепа» маҳалласида диаметри 160 мм.лик қувур 1968 йилда қурилган ва бугунги кунга келиб таъмир талаб бўлиб қолгани учун баъзи фуқароларга тоза ичимлик суви етказиш қийин бўлиб қолганди. Ҳозирги кунда шу қувур яроқсиз бўлиб қолган қисмларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Маҳалла ҳудудидаги 50 м қувур алмаштирилди 60-70 хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Сурхондарё «Сув таъминоти» МЧЖ Ахборот хизмати