Маданият

Мамлакатимизда 14-15 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари

Халқимиз томонидан умуммиллий анъанага айланган ҳашар йўли билан барпо этилган иншоотлар талайгина. Энг эътиборлиси, ушбу иншоотларнинг ўта қисқа муддатларда кўркам ва сифатли қилиб битказилиши дунё ҳалқларининг лол қолишига сабаб бўлган ва бўлмоқда.

Шу билан бирга, ҳар йили байрамолди кунларида ўлкамизда кенг кўламдаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини оммавий, ҳамжихатлик билан амалга ошириш чиройли одатимизга айланиб улгурганки, бу одатимизнинг самараси беъқиёсдир.

Жори йилда ҳам, ўлкамизда “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик ишлари бошланиб, 14-15 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашарини ўтказилиши белгиланганди.

“Ҳудудгаз” Сурхондарё МЧЖ ишчи-ходимлари ҳам умумхалқ хайрия ҳашарида муносиб иштирок этишмоқда. “Хашар – элга ярашар” , “Хашар — бу элга келган тўй” деб бежиз айтмаган доно халқимиз. Зеро унинг самараси беъқиёсдир!

Related Articles

Back to top button