Шўрчи туманида эртага ўтказиладиган “Нарвўзинг – янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!” байрам шодиёнасига таклиф этамиз!
Халқимиз тарихи ва маданиятининг бир бўлаги бўлган Наврўз қадимий бўлиши билан бирга, ҳар йили биз билан бирга янгиланиб, англаниб бораётган улуғ ва навқирон байрамдир.
Бу йил Наврўз юртимизга тамомила янгича бир шукуҳ ва тантана билан кириб келмоқда. Юртдошларимиз улуғ айём – Наврўзга кўтаринки руҳда пешвоз чиқаяпти.
Шўрчи туманида эртага ўтказиладиган “Нарвўзинг – янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган байрам шодиёнасига тайёргарлик ишлари авжида. “Чароғон” истироҳат боғига ўрнатилган ўтовларда қадимги, миллий қадриятларимизни эслатиб турувчи нишоналар кишига завқ бағишлайди. Дошқозонларда осилган сумалак эртага тонгда Наврўз шодиёнасига “пешвоз” чиқишга шайланаяпти.
Байрам шодиёнасида азиз меҳмонимиз бўлинг!