Энергия ресурсларидан тўғри фойдаланиш зарур
Электр энергия ва табиий газдан мақсадли фойдлаланиш ва тўлов интизомига риоя қилинишини таъминлаш Мажбурий ижро бюросининг асосий вазифаларидан биридир.
Жойларда тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилишига қарамасдан истеъмолчилар орасида ҳамон ҳуқуқбузарлик ҳолатлари учраб турибди. Куни кеча Бюронинг Денов туман бўлими томонидан электр энергияси ва табиий газ учун тўловларнинг ундирилиши юзасидан турар ва нотурар жойларни инвентаризациядан ўтказиш ишлари олиб борилиши натижасида 1 кунда 5 нафар жисмоний ва 2 нафар юридик шахсларларнинг энергия ресурсларидан ўз бошимчалик билан ноқонуний фойдалиб келаётганлиги аниқланиб, таъминотчи корхоналарга 12 миллион сўмга яқин зарар етказилган.
Ҳусусан, туманнинг “Намуна” махалласида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадонида ўрнатилган табиий газни ҳисоблаш приборидан ташқари тармоққа уланиб, таъминотчи корхонага бир миллион сўмга яқин зарар келтирган.
Ҳудди шунингдек, тумандаги савдо дўконларидан бирида электр энергиясидан ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланиб, фойдаланиб келаётганлиги келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳуқуқбузарликлар учун Бюронинг туман бўлими томонидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, истеъмолчилар тармоқдан ажратилган.
Аҳоли орасида истеъмол маданиятини юксалтириш ва тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш борасида Бюронинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан макур йўналишдаги тадбирлар давом этмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси