Маданият

Алимент тўламаган оталарга қонуний чоралар қўлланилди

Оила тинч ва тотув бўлиши, жамият тараққиёти ва фаровонлигининг муҳим омили ҳисобланади. Акс холда бўлсачи унда моддий ва маънавий зиён етади. Шу боис барча даврларда ҳам оилани асраб авайлаш, унинг мустаҳкамлигини таъминлаш долзарб масалалардан бири бўлиб келган. аммо Оила муқаддаслигига бефарқ бўлган айрим юртдошларимиз ҳам борки, натижада оила аталмиш қўрғон арзимаган сабаблар туфайли бузилиб кетмоқда. Бу эса алимент билан боғлиқ муаммоларнинг ортишига сабаб бўлаётганлиги ҳам бор гап.

Албатда, бунда эр хотиннинг муносабатлари хам муҳим аҳамиятга эга. Бироқ, арзимаган сабаблар оилаларнинг бузилиб кетиши, ажримлар сони ортиб бораётганлиги ачинарли холат. Куни кеча Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон туман бўлими биносида сайёр суд жараёнлари бўлиб ўтди. Унда фарзандларининг моддий таъминотидан бўйин товлаб келган оталар кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиниб, уларга нисбатан қонуний жазо чоралари қўлланилди. Унда, Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2014 йил 12 декабрдаги буйруғига асосан Карабоевдан вояга етмаган 2 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 3 дан 1 қисми қисми миқдорида алимент ундириши белгиланган бўлсада, 10 миллион сўмдан ортиқ  алимент пулларини тўламасдан келгани учун Карабоевга нисбатан Жарқўрғон туман маъмурий суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган эди.

Бундан ўзига тўғри хулоса чиқармасдан, алимент пулларини қасддан тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд ҳукми билан  6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, сайёр суд жараёнида Р.Норбоевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди. У уч нафар фарзандларини моддий таъминотидан бўйин товлаб келаётганига иқрор бўлди. Норбоевга нисбатан ҳам 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиши жазоси белгиланди.

Шундан сўнг, туман маъмурий суди томонидан алимент пулларини ўз вақтида тўламаган 6 нафар оталарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

Оилалар тинч ва тотув, аҳл-иноқ ҳамда хамжихат бўлсагина жамият равнақ топаверади.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button