Маданият

70% Дорихоналарда Аллақачон Ниқоб Қолмаган!

Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси юртимиз ҳудудидаги дорихоналарда сотилаётган ниқоблар нархини ўрганди.

Дорихоналар одамларнинг соғлиғи учун эмас, балки аллақачон мўмайгина даромад кўрадиган шахсий бизнесга айланиб улгурган. Бунинг ёрқин далили эса, Коронавирус хабари тарқагандан сўнг ниқобларнинг нархини автоматик тарзда кўтарилганидан кўришимиз мумкин. Келинг яхшиси буни фактлар орқали кўрсатамиз.

Республика маркази ҳисобланган Тошкент шаҳрида аллақачон ниқоб етишмовчилиги бор, бу 60% дорихоналарни ташкил қилади. Бор бўлса ҳам 1000 сўмдан 5000 сўмгача.

Тошкент вилоятининг 60 % дорихонасида 1500-2000 дан сўмгача ниқоблар сотилади.

Наманган вилоятининг 50% дорихонасида эса 2000 сўмдан сотиляпти.

Фарғона вилоятида еса бу кўрсаткич 50% дорихоналарда 1000 сўмни ташкил қилмоқда.

Aндижон вилоятида деярли 100% дорихоналарнинг нархи 1000 дан 1500 сўмгача.

Хоразм вилоятида ўртача кўрсаткич 1500 сўм, аммо 70% дорихоналарда ниқоб етишмовчилиги мавжуд.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида эса деярли 90% дорихонада ниқоб йўқ. Бор бўлса ҳам 1500 сўмдан.

Навоий вилоятининг 70 % дорихонасида умуман ниқоб йўқ.

Сирадрё вилояти, 85-90% дорихонада ниқоб тугаган,  нархи эса 1000 дан 1200 гача.

Бухоро вилояти дорихонасининг 70% дорихонасида 1.500 дан 2000 гача ниқоблар сотилмоқда, 30 % да еса 1000 сўмдан сотилмоқда

Жиззах вилоятидаги ниқоблар нархи 500 дан 5000 сўмгача

Коронавирус ҳақидаги хабар тарқаганидан ҳеч қанча вақт ўтмай дорихоналарда ниқобларнинг нархлари шу тарзда сезиларли ошди. Бу ҳали дорихоналарнинг сиз билан биз билган “бизнес” и, билмаганларимизга эса, аниқлик киритиб албатта сизга баён қиламиз.

Related Articles

Back to top button