Hodisalar

Жиноятга жазо муқаррар

Маънавияти нуқсонли бўлган киши борки, хатти-ҳаракати оқибатини ўйламай  ишқилиб, жиноятчи, деган тамғани орттириб олади. Бугун эътиборингизга ҳавола этилаётган жиноят тафсилоти иштирокчи ҳам бир умидвор муштипар онанинг дилбанди.

Афсуски, жиноят йўлини танлаган йигит жисмонан соғлом, тоғни урса талқон қиладиган ёшда. Бироқ, у оғирнинг устидан, енгилнинг остидан ўтишни афзал кўрган одам.

Суднинг ҳукмига кўра, Азимов Ислом Турабович (исми шарифи ўзгартирилган) 2024 йил 26 сентябрь куни соат 00:30 ларда Денов туманидаги яшаш хонадонида онаси Рашидова Гавхар билан ўтирган вақтда, шу маҳаллада яшовчи ўгай акаси А.Илиев маст ҳолатда уйига келиб, онаси ва ўзини турли қўпол сўзлар билан ҳақорат қилганлиги, шунингдек, онаси И.Равиловага “Сен бузуқсан, 8 та боласи бор одамга турмушга чиққансан” деган сўзларини айтганидан жаҳли чиқиб, у билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал давомида соат 02:30ларда яшаш хонадони ҳовлисига чиқиб, ҳовлида турган темир дастали болтани олиб, онаси И.Равилова ва ўгай акаси А.Илиев жанжаллашиб турган хонага кириб, ўгай акаси А.Илиевнинг қўли, боши, юзи ва танасининг турли соҳаларига ўта шафқатсизик билан, унинг алкоголь ичимлиги таъсирида оғир даражада мастлиги сабабли жисмоний ҳолатига кўра ўзини ҳимоя қилаолмайдиган даражада ожиз аҳволдалигини онгли равишда англаган ҳолда, қўлидаги темир дастали болтанинг чопувчи ва орқа қисми билан неча марта уриб тан жарохати етказганлиги сабабли А.Илиев олган оғир тан жарохатлари натижасида туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Судда судланган Азимов Ислом Турабович айбига тўлиқ иқрор ва пушаймонлик билдириб суддан қонуний енгиллик беришни сўраган.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Денов туман суди томонидан кўриб чиқилиб, иш ҳужжатлари атрофлича ўрганилиб, суднинг 2025 йил 12 февраль кунидаги ҳукмига кўра, Азимов Ислом Турабовичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 97-моддаси 2-қисмининг “в,ж” бандлари билан 15 йил муддатга  озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Жиноят иши Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида судланган И.Азимовнинг апелляция тартибидаги шикоятига асосан 2025 йил март ойининг 25 куни кўриб чиқилиб, жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг 2025 йил 12 февраль кунидаги ҳукми ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Ҳалқимизда “Саёқ юрсанг таёқ ейсан” деган доно бир ҳикмат бор.

Мана кўза кунда эмас, кунида синадиган кун келди. Қонуннинг қўли узун, нигоҳлари ўткир. Унинг назаридан, қатъий талабидан, қолаверса, жазодан қочиб қутилиб бўлмайди.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича

судлов ҳайъати судьяси   Ж.Худойбердиев

Related Articles

Back to top button