Hodisalar

Эронда Украинанинг Boeing самолёти қулади. Унинг бортида 180 киши бўлган

«Украина халқаро авиалиниялари» (МАУ)нинг Boeing 737 самолёти Теҳрондаги Имом Хумайний аэропортидан ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай қулади. Бу ҳақда Эроннинг ISNA ва Shehab агентликлари хабар берди.
ОАВда пайдо бўлган илк маълумотларда самолёт бортида 180 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари бўлгани айтилган эди. Кейинроқ аэропорт вакили «РИА Новости» агентлигига самолётда 167 нафар йўловчи бўлганини маълум қилди.
Flightradar24 сервиси маълумотларига кўра, самолёт жойлашуви ҳақидаги сўнгги маълумот у Теҳрон яқинидаги Паранд шаҳри устидан учиб ўтаётган вақтда олинган. МАУ сайтида Теҳрондан Киевга учган PS752 рейси маҳаллий вақт билан 5:15 да (Тошкент вақти билан 6:45 да) учиб кетгани кўрсатилган.

Related Articles

Back to top button