Жаҳон

Эрон Ироқда АҚШнинг қандай ҳарбий базаларини нишонга олди?

АҚШнинг Ироқ ишғоли бошланганидан кейин Америка ҳарбийлари жойлашган Айн ал-Асад ҳарбий базаси шу қадар катта эдики, унинг ичида кино театрлар, сузиш бассейнлари, тез овқатланиш ресторанлари ва бир эмас, иккита ички автобус қатнови йўналиши бор эди.
Ал-Асад базаси 1980 йили Ироқ ҳарбийлари учун пойтахт Бағдоддан 160 километрча ғарбда, саҳро ўртасида барпо этилган эди.
Аммо 2003 йилдаги АҚШ ишғолидан кейин у Америка қўшинларининг энг йирик базасига айланди ва қисқа фурсатда ўзгартирилди.

«У чўлнинг қоқ ўртасида жойлашган, атроф фақат қум ва тошдан, бутазорлардан иборат», дея хабар қилганди Би-би-си мухбири 2006 йили Айн ал-Асад базасидан тайёрлаган лавҳасида.

«Базанинг Америка қисмига кирар экансиз, анча яхши йўлларга дуч келасиз… улар замонавий АҚШнинг шаҳар четидаги шаҳарчасини яратишга ҳаракат қилганлар.»
База ичидаги шароит ҳайратланарли даражада яхши эди, уни ҳатто АҚШ ҳарбийлари «Кекс базаси». деб ҳам атаганлар.

2009-2010 йиллар орасида базадан АҚШ қўшинлари олиб чиқилади ва база Ироқ ҳарбийлари ихтиёрига берилади. Аммо атрофдаги Анбар вилояти ўзини «Исломий Давлат» деб атаган гуруҳ назоратига ўтади, база ҳужумга тутилади.
База атрофини ИШИД ўраб турган 2014 йили Би-би-си мухбири Квентин Соммервил Ироқ ҳарбий самолётида Айн ал-Асад базасининг ичига кирган эди.
«Америка ишғолининг изларини ҳар қадамда кўриш мумкин — бўш артиллерия снарядлари, чанг босган яшаш мавзелари, полда ётган ейилмай қолган овқат қолдиқлари», дея ҳикоя қилганди Би-би-си мухбири.
Ўша йили ИШИДга қарши кураш учун АҚШ қўшинлари яна Ироққа киришган, ҳарбий база яна хавфсиз жойга айлантирилиб, қайта қурилган эди.
Аммо у ерда шароит олдингидек эмас эди, 2017 йили америкалик авиаторлардан бири «бир замонлар бўлган қулайликнинг бир парчасигина» борлиги ҳақида билдирганди.

Ал-Асад базасида 1500, бутун Ироқ бўйлаб эса 5000 АҚШ ҳарбийси жойлаштирилган, деб кўрилади. Шу ҳафтада номажбурий овоз беришда Ироқ парламенти Америка қўшинларини мамлакатдан чиқариб юборишни ёқлаб овоз берди.
Бунга жавобан Президент Трамп Ал-Асад ҳарбий ҳаво базаси пулини тўлашни талаб қилишини айтди.
«Биз у ерда ҳаддан зиёд қиммат ҳаво базасига эгамиз. Уни барпо этишга миллиардлаб доллар сарфланган. Мендан олдин. Бизга ҳақини тўламагунларича биз у ердан чиқиб кетмаймиз», деган Доналд Трамп.
Эрон томонидан ҳужумга тутилган яна бир ҳарбий база Ироқнинг нисбатан барқарор Курдистон минтақаси пойтахти Ирбилда жойлашган база бўлган.

2019 йил сентябрида АҚШ армияси ушбу базада «13 мамлакатдан 3600 дан зиёд ҳарбий ва ноҳарбий жойлашган база» эканини айтганди.
Базадан маҳаллий қўшинларни ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш мақсадида фойдаланилади. Ўтган ой АҚШ Марказий Қўмондонлиги Ирбилдаги базада илк аёл ҳарбий инструкторлар таҳсилларини битирганлари ҳақида хабар тарқатганди.
АҚШ Ироқда қанча вақт қолиши номаълум. Шу ҳафтада Мудофаа вазири Марк Эспер АҚШ мамлакатдан қўшинларини олиб чиқиб кетаётгани ҳақидаги хабарларни рад этишга мажбур бўлганди.

Related Articles

Back to top button