Касбим-фахрим

Коллеж ва техникумларда таълим олаётган хотин-қизларга давлат гранти ажратилади

Ҳукумат қарори (516-сон, 29.09.2023 й) билан “Коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб (мутахассислик) бўйича таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлиқ давлат гранти асосида таълим олиш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди

Низомга кўра, коллеж ва техникумларга ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар учун талаб этиладиган давлат гранти маблағлари республика бюджетидан бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида тизимида коллеж ва техникумлар бўлган тегишли вазирлик ва идораларга ажратилади.

Коллеж ва техникумларга тегишли йўналишлар бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар ўқув йилининг 10 октябрига қадар ушбу коллеж ёки техникум директори номига давлат гранти асосида ўқиш учун ариза билан мурожаат қилади.

Аризалар тааллуқлилиги бўйича коллеж ва техникумлар томонидан 3 иш кунида кўриб чиқилади ҳамда умумлаштирилган ҳолда, ҳудудлардаги олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаларига тақдим этилади.

Ҳудудий бўлинмалар ҳар йили 15 октябргача умумлаштирилган маълумотларни кўриб чиқади ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига юборади.

Вазирлик ҳар йили 20 октябргача умумлаштирилган маълумотлар асосида давлат гранти асосида ўқиш учун ариза билан мурожаат қилган хотин-қизлар рўйхатини тааллуқлилиги бўйича тизимида коллеж ва техникумлар бўлган вазирлик ва идораларга тақдим этади.

Вазирлик ва идоралар мазкур рўйхат асосида хотин-қизларнинг давлат гранти асосида таълим олишлари учун зарур маблағ ажратиш юзасидан ҳар йили 25 октябргача Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мурожаат қилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 5 иш куни ичида тегишли маблағларни мазкур вазирлик ва идораларга ажратади.

Коллеж ва техникумлар директорлари 2023/2024 ўқув йилидан давлат гранти асосида таълим оладиган хотин-қизлар учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Related Articles

Back to top button