Ўзбекистон

Хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда

Хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида қатор қонун ва ҳукумат ҳужжатлари қабул қилинди.

Зўравонлик деганда нимани тушуниш мумкин?

жинсий зўравонлик — хотин-қизларга нисбатан уларнинг розилигисиз шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатларни содир этиш орқали жинсий дахлсизликка ва жинсий эркинликка тажовуз қиладиган зўравонлик шакли, шунингдек зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан таҳдид қилиш ёхуд аёл жинсидаги вояга етмаган шахсларга нисбатан ахлоқсиз ҳаракатлар содир этиш орқали учинчи шахс билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаш;

жисмоний зўравонлик — хотин-қизларга нисбатан оғирлиги турли даражада бўлган тан жароҳатлари етказиш, хавф остида қолдириш, ҳаёти хавф остида қолган шахсга ёрдам кўрсатмаслик, зўравонлик хусусиятига эга бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этиш, жисмоний таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказишнинг ўзга чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали хотин-қизларнинг ҳаёти, соғлиғи, эркинлиги ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ва эркинликларига тажовуз қиладиган зўравонлик шакли;

зўравонлик — хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали уларнинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига тажовуз қиладиган ғайриҳуқуқий ҳаракат (ҳаракатсизлик);

иқтисодий зўравонлик — хотин-қизларга нисбатан турмушда, иш жойларида ва бошқа жойларда амалга оширилган зўравонлик шакли, хотин-қизларнинг нормал яшаш ва камол топиш учун озиқ-овқат, уй-жой ҳамда бошқа зарур шарт-шароитлар билан таъминланишга бўлган ҳуқуқини, мулк ҳуқуқини, таълим олиш ҳамда меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишни чеклашга олиб келадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик);

иш жойи — ўзи билан тузилган шартномага мувофиқ меҳнат мажбуриятларини амалга ошириш ёки хизмат вазифаларини бажариш учун бўлиши ёки бориши лозим бўлган, иш берувчи томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинадиган жой;

руҳий зўравонлик — хотин-қизларни ҳақоратлаш, уларга туҳмат қилиш, таҳдид қилиш, уларнинг шаънини, қадр-қимматини камситиш, шунингдек уларнинг хоҳиш-иродасини чеклашга қаратилган бошқа ҳаракатларда ифодаланадиган зўравонлик шакли, шу жумладан репродуктив соҳада назорат қилиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчида ўз хавфсизлиги учун хавотир уйғотган, ўзини ҳимоя қила олмасликка олиб келган ёки руҳий соғлиғига зарар етказган ҳаракат (ҳаракатсизлик);

тазйиқ — содир этилганлиги учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик назарда тутилмаган, хотин-қизларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик), шилқимлик, таъқиб этиш;

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг, Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг,Ички ишлар органларининг,Меҳнат органларининг,Таълимни давлат томонидан бошқариш органларининг ҳамда таълим муассасаларининг, Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органларининг ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларининг,Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ва бошқа ташкилотларнинг ваколатлари қонунчилик билан белгиланган.

Албатта, хотин-қизларни тазйиқ ва зўровонликлардан ҳимоя қилиш соҳасда ижобий натижаларга эришилди. Аммо ҳалигача бу соҳада кўп ишларни амалга ошириш лозим.

Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 9 апрел кунидаги  “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (ЎРҚ-1053-сон) билан Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига қўшимча киритилиб, унга мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси норма билан тўлдирилиб, унга биноан турар жойдан фойдаланиш ҳақидаги низолар кўриб чиқилаётганда суд тарафларнинг келишувига асосан турар жой мулкдорининг ташаббусига кўра турар жойга мажбурий тартибда киритилаётган тарафни турар жой мулкдорига тегишли мутаносиб шароитларга эга бўлган бошқа турар жойга киритиш ёки ижарага олинган турар жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнинг зиммасига юклатиши мумкин.

Ушбу Қонун оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини янада кучайтиришга, шунингдек хотин-қизларнинг фаоллигини оширишга хизмат қилади.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман суди тергов судьяси

Ш.Қодиров

Related Articles

Back to top button