Маданият

«БИР КЕЛИБ КЕТИНГ ҚИШЛОҒИМИЗГА!..»

Суратдагилар мактаб десам, ишонасизми?
Ҳа, бу Пешку туманидаги 7-мактаб.


Бобомнинг айтишича, бундан ярим асрдан ҳам кўпроқ аввал шу бинода ўқишган. Йиллар ўтди, авлодлар алмашди, аммо бино ўша-ўша. Энди эса укам — бобомнинг невараси ҳам худди шу қадим ва чириган деворлар орасида ўқимоқда. Бобом билан укам орасидаги ёш фарқи — 56 йил. Хўш, яна қанча авлод шу бинода ўқиши керак? Қачонки, бу бино бировнинг устига қулагандагина янги мактаб қуриладими? «Янги Ўзбекистон таълим остонасидан бошланади», деймиз. Аммо келинг, бир бор шу мактаб остонасини ҳам кўриб ўтайлик… Остонаси чириган, деворлари емирилган бинода қандай қилиб замонавий ва сифатли таълим бўлиши мумкин?

Ҳурматли раҳбарлар! Бугун мамлакатимизда таълим соҳасида катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Аммо мана шундай аянчли ҳолатдаги мактабларда ҳамон фарзандларимиз таълим оляпти. Таълим сифатини оширишни хоҳласак, аввало шундай муаммоларга бефарқ бўлмайлик. Ахир, сифатли таълим замонавий ва хавфсиз шароитдан бошланмайдими?!

Юсуфжон ЮНУСОВ,
журналист

Related Articles

Back to top button