Бу қизиқ

Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш имконияти кенгаймоқда, ӮРҚ-1047-сон

2025 йил 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва 2025 йил 21 февраль куни Сенат томонидан маъқулланган «Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун мамлакат суд-ҳуқуқ тизимида муҳим янгилик бўлди.

Қонуннинг асосий мақсади — суд муҳокамаларида иштирок этаётган фуқаролар, жавобгарлар, гувоҳлар, мутахассислар, таржимонлар ва бошқа иштирокчилар учун замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида масофавий иштирокни кенгайтириш, улар учун қулай, тезкор ва хавфсиз шароит яратишдир.

✅ Фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд ишларини юритишда видеоалоқа ёрдамида масофадан иштирок этиш ҳуқуқи тўлиқ таъминланади.

✅ Суд йиғилишлари қатнашчилари ишончли тасдиқлаш воситалари орқали шахсини аниқлаш имконига эга бўлади.

✅ Суд муҳокамаси жараёнида масофадан қатнашиш учун электрон ариза бериш, суд қарорларини электрон шаклда қабул қилиш, суд ҳужжатларини расмий веб-сайтлар орқали тақдим этиш ва юбориш имкониятлари яратилади.

✅ Судьялар ва томонлар орасида онлайн мулоқот (видеоконференция) қонунан кафолатланган, зарур техник жиҳозлар ва дастурий таъминот талаблари белгилаб қўйилган.

✅ Масофавий иштирок ишнинг ҳаққонийлиги, холислиги ва тарафларнинг ҳуқуқлари бузилмаслигини таъминлаши шартлиги алоҳида қайд этилган.

Бу қонун пандемия шароитида ва кейинги йилларда суд амалиётида юзага келган эҳтиёжларга жавоб беради. Айниқса, чет элда ёки бошқа ҳудудларда бўлган шахслар учун суд муҳокамаларида иштирок этишда катта енгиллик яратилади. Шу билан бирга, адолатли судловга бўлган ишончни мустаҳкамлайди, суд тизимининг очиқлиги ва шаффофлигини оширади.

Қонун билан киритилган ўзгартишлар Ўзбекистонда суд жараёнларини рақамлаштириш, замонавийлаштириш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини тўлиқ рўёбга чиқариш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Энди мамлакатимизда ҳар бир шахс, унинг жойлашган манзилидан қатъи назар, суд муҳокамасида қатнашиш имкониятига эга бўлади.

Фуқаролик ишлари бўйича

Сариосиё туманлараро суди раиси

Номозов Музаффар Эргашович.

Related Articles

Back to top button