Касбим-фахрим

Сайёр қабул ўтказилди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Томорқа мактабида  Ўсимликлар карантин ва ҳимояси Агентлиги раҳбари Иброхим Эргашев иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди. Унда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлиги бошлиғи, агентлик мутахассислари, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Усмон Туропов, соҳа мутахассислари ҳамда Афғонистон, Эрон, Покистон, Россия ва қўшни мамлакатларга   қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлар, ташқи савдо фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ  вакиллари иштирок этди.

Жараёнда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  экспорт статегияси, маҳсулотларни экспортга тайёрлаш ва амалга ошириш, экспорт шартномасини тузиш ва рўйхатга қўйиш, экспорт қилинаётган маҳсулотларга турли сертификатлар олиш, уларни транспортга юклаш ва ташиш, маҳсулотларни экспорт килиш, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари экспортини давлат томонидан қўллаб-қувватлашдаги имтиёзлар  кўриб чиқилди. Агентлик раҳбари тадбиркорларнинг  экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ва қайта ишлаш, қадоқлашдан тортиб, экспорт шартномаларини тузиш ва ушбу маҳсулотларни хорижий бозор истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган айрим  масалаларини тинглади. Мурожаатларни шу жойнинг ўзида тезкорлик билан ҳал этиш чораси кўрилди. Воҳалик 20 нафарга яқин тадбиркорлар иштирок этган сайёр қабулда экспортчилар фаолиятини янада кенгайтиш бўйича мурожаати кўриб чиқилди. Тадбиркорликка кўмак бериш, соҳага оид мурожаатлари тингланиб, уларни  мурожаатларни ҳал этиш юзасидан зарур чоралар кўрилди. Агентлик билан боғлиқ бўлган масалалар жойида ҳал этилган бўлса, батавфсил ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олинди. Ўз навбатида  тадбиркорлар  қабул қилинаётган қарорлар мазмун-моҳияти, экспортбоп экинлар экиш, уларни етиштириш, қадоқлаш ва экспортни ташкил этиш ҳақида  қонунчилига   оид  саволларига ҳам жавоб олди.

Агентлик раҳбари  иштирок этган сайёр қабулда  воҳада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт салоҳиятини янада ошириш, мавжуд ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, қайта ишлаш, сақлаш, экспорт қилиш ва кооперация тизимини жорий этиш жараёнларини ўзаро интеграция қилиш масалалари ўрганилди. Таъкидландики, кейинги йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш географияси кенгайиб бормоқда. Айниқса, Сурхон воҳаси миришкор деҳқонлари етиштирган мева – сабзавотлар  Малайзия, Европа давлатлари, Араб давлатлари,  Хитой, Япония, Буюк Британия, Покистон мамлакатларига экспорт қилишни режалаштирган. Бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини оширишга хизмат қилади. Карам (брокколи, гулкарам, қизил карам), помидор, кўкатлар, қовун, пиёз, бодринг, сабзи, тарвуз, қовоқ, анор маҳсулотлари жаҳон бозорига чиқарилади. Сайёр қабулда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлик раҳбари томонидан мева — сабзавот, полиз экинлари, узум ва дуккакли маҳсулотлар экспорти ҳамда қайта ишлаш  бўйича фитосанитария руҳсатномаларини олиш тартиб – тамойиллари, ҳисоб-варақалари билан ишлаш, темир йўл карголари,  иссиқхоначилик соҳаси   билан боғлиқ муаммолар, менерал ўғитлар олиб кириш  масалалари ечими ҳам тушунтирилиб, ер эгаларининг барча саволларига жавоб берилди.

“Каримжон Декларант” “Музробод томарқа хизмати” ва “Музробод асл савдо”, “Афросиёб парранда” МЧЖ  вакиллари ва бир қатор экспортёр компания вакиллари ҳам ўзларини қийнаётган муаммолар ҳақида гапириб, агентлик раҳбаридан амалий кўмак сўради. Ўз навбатида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бошлиғи Иброҳим Эргашев бу борада тегишли вазирлик ва идоралар билан муаммо ечимини хал этиш  бўйича тегишли ишлар амалга оширишни айтиб ўтди.

Related Articles

Back to top button