Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарлик либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Президентимиз томонидан 2024 йил 15 март куни имзоланган
ЎРҚ-921-сонли Қонун билан айрим кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жиноят кодексининг 2444-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра:
Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,
Базавий хисоблаш миқдорининг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима;
3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
3 йилгача озодликни чеклаш;
3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига
Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўладиган
МЖтКнинг 1854-модда билан тўлдирилди.
Мазкур ҳаракатларни содир этган шахс, агар у учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ўз ихтиёри билан топширса, маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.
Илгари бу норма мавжуд эмас эди.
Бунда, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун аввал маъмурий кейин жиноят жавобгарлик белгиланди.
Аввал тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгиланган эди.
Сурхондарё вилоят суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъати
судя катта ёрдамчиси З.Абдимуратов




