Бу қизиқ

Талаба бўлиш истагидаги хотин-қизлар шошилинг!

Оила ва хотин-қизлар қўмитасидан тавсиянома олиш учун аризалар қабули бошланди.

— Ҳукумат қарорига мувофиқ, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ, олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

-Ушбу имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномасига эга бўлишлари учун жорий йилнинг 1-июнига қадар ушбу https://xotin-qizlar.uz/ платформаси орқали ариза топширишлари лозим.

-Тавсиянома олиш учун талабгорлар қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:

-Ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка
эга бўлиши;

-Тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;

-Ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.

Ариза топшириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар:

-Фуқаролик паспорти ёки ID карта нусхаси;
-Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма;
-Ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом.

Талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button