Bu qiziq

Боқувчиси бўлмаган айрим ҳотин-қизларга 1,320,000 сўм миқдорида бир марталик ёрдам пули берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, аёллар дафтарига киритилган, боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун бир марталик моддий ёрдам берилиши назарда тутилган.

Мазкур Низомнинг 2-иловасида эса, ушбу бир марталик ёрдам пулининг миқдори базавий хисоблаш миқдори (Ҳозирги кунда 330 000 сўм)нинг 4 баравари (1,320,000 сўм) этиб белгиланган.

Бу маълумот манашу соҳага жавоб бериши керак бўлган айрим шахсларга ёқмаслиги мумкин лекин, бу қонунчиликда белгиланган норма. Бу уларга ёқадими ёқмайдими агар Сиз шу тоифага тўғри келсангиз бу имкониятдан фойдаланишга ҳақлисиз.

Улар эса қонунчилик ижросини таъминлашга мажбур. Агар мана шу бир марталик ёрдам пулини олиш бўйича амалиётда қандайдир муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз қуйида ёзиб қолдиринг!

Related Articles

Back to top button