Madaniyat

Бойсун туманида ўқитувчиларга нисбатан маъмурий жарима жазоси тайинланди

Бойсун тумани 14-мактаб ўқитувчилари И.М-новнинг  икки нафар фарзандлари ва И.М-қовнинг бир нафар фарзанди 2019 йил сентябр ойида сурункали дарс машғулотларига қатнашмаганлиги учун Вояга етмаганлар ишлари бўйича Бойсун тумани идоралараро комиссиясининг 08.10.2019 йилдаги йиғилишида кўриб чиқилиб, фарзандларининг таълим-тарбияси борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли ҳар иккала ўқитувчиларга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, энг кам иш ҳақининг бир барақари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Ўқитувчиларнинг  ўз фарзандлари таълим-тарбиясига эътиборсизлик қилиб, уларнинг сурункали равишда дарсларга қатнашмаганлиги сабабли маъмурий жавобгарликка тортилганлиги жуда ҳам ачинарли ҳолдир.

Албатта, бу ҳолат таълим муассасаси раҳбарияти томонидан ўрганилиб чиқилади ва бу ҳолатга бошқа йўл қўйилмайди деб ишонамиз.

Бахтиёр

Related Articles

Back to top button