O`zbekiston

Р А С М И Й Б А Ё Н О Т

Жорий йилнинг 22 октябрь куни “Facebook” интернет ижтимоий тармоғининг
“ХАЛҚ НАЗОРАТИ-НАРОДНОЕ КОНТРОЛЬ” гуруҳида К.Миринов номидан жойлаштирилган хабар юзасидан:

Маълумотда, “У меня вопрос к сотрудникам БПИ (МИБ) города Денау, Сурхандарьинской области: Как Вы умудрились снять арест с машины
(2-фото, в письме написано, что согласно письма сотрудника БПИ снять
с розыска), который по определению кассационной инстанции суда по уголовным делам Сурхандарьинской области (3-4-фото), надо было вернуть мне и а всвязи с ее отсутствием, был объявлен в розыск” деган мазмунда, Болгария Республикаси фуқароси Красмир Миринов номидан Бюро ходимлари томонидан қўйилган тақиқнинг асоссиз равишда ечилгани, аслида суд ажримга кўра, автомашина унга қайтарилиши лозим бўлганинин билдирган.
Аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судининг 22.05.2018 йилдаги ижро варақасига асосан ундирувчи “INTERNATIONAL SPEDITION WILLI BETZ GMBH &CO.KG” номли халқаро юк ташувчилар компанияси ёки компания ишончли вакили фойдасига Денов ИИБ ЙҲХБ рўйхатдан ўтган ва Чағониён кўчаси 26-уйдаги манзилда бўлган “Mercedec Benz” русумли 75 U 588 DA хамда 75 082 NAA давлат рақамли юк ташувчи транспорт воситалари тегишли тартибда қайтариш тўғрисидаги ижро хужжати Бюронинг Денов туман бўлими иш юритувига 06.03.2019 йилдаги келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида давлат ижрочиси томонидан суд қарорида кўрсатилган қарздорнинг яшаш манзили кўздан кечирилганда ушбу автотранспорт воситаси йўқлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига асосан 01.04.2019 йилда “автотранспорт воситасини қидириш тўғрисида” қарор қабул қилиниб, қарор нусхасини ижро қилишлик учун Сурхондарё вилоят ИИБ ЙҲХББ ва Денов туман ИИБ ЙҲХБга ижро қилишлик учун юборлиган.
Денов шаҳар Чағониён кўчаси 26-уйда кўрсатилган 75 U 588 DA “Mercedec Benz” русумли юк ташувчи автотранспорт воситаси
01.05.2019 йилда топилиб, қидирув қарорини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Шунингдек, 75 082 NAA давлат рақамли “Mercedec Benz” русумли юк ташувчи автотранспорт воситасига нисбатан жорий йилнинг 11 октябрь куни Республика бўйича қидирув эълон қилинган.
Ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ва вилоят ИИБ ЙҲХБга қидирув қарори юборилган.
Ҳозирда, Бюронинг қидирув бўлими ва тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси хабар берди.

Related Articles

Back to top button