O`zbekiston

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси расмий изоҳи

Жорий йилнинг 20 август куни “Facebook” интернет ижтимоий тармоғининг “ХАЛҚ НАЗОРАТИ-НАРОДНЫЙ КОНТРОЛЬ” гуруҳида “Қумқўрғонга қонунлар етиб келмайди, ИШОНИНГ” номли хабар юзасидан.

Хабарда, Қумқўрғон тумани “Наврўз” МФЙ ҳудудидан бир гуруҳ шахслар экин майдонини талон-тарож қилишди. Ер майдонлари ноқонуний равишда фермер хўжалиги раҳбари ва унинг яқин қариндошлари томонидан талон-тарож қилинганлигини…” тўғрисида маълумотлар келтирилган.

          Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан мазкур маълумот ўрганиб чиқилди. Аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан  қарздор И.Маматова ва унинг оила аъзолари ҳамда А.Маматов томонидан Қумқўрғон туманида жойлашган “Алижон Омад” фермер хўжалигининг 201қ-дала контурида ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ва қўшимча иморатларини буздириш ҳамда ер майдонини “Алижон Омад” фермер хўжалиги тасарруфига қайтариш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қумқўрғон туман бўлими иш юритувига 25.08.2018 йилда келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

А.Маматов томонидан қурилган ноқонуний қурилмалар 22.02.2016 йилда Денов туман ҳокимининг 117-сонли қарори асосида расмийлаштирилганлигини ва И.Маматовалар томонидан қурилган
уй-жойлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2018 йилдаги “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги ПФ-5421-сонли Фармонига асосан Қумқўрғон туман ҳокимининг қарори асосида расмийлаштирилаётганлигини ҳамда “Алижон Омад” фермер хўжалиги раҳбари Маматов Алижон томонидан 25.05.2019 йилда тилхат тақдим қилиниб, фермер хўжалиги ер майдонида қурилган уй-жойларга эътирози йўқлигини маълум қилган.

Шунингдек, 2019 йил январь ойида “Алижон Омад” фермер хўжалиги “Холмат Бўри” фермер хўжалигига қўшилиб йириклашган бўлиб, фермер хўжалиги бошлиғи Маматов Абдусаттор томонидан ҳам суд қарорида кўрсатилган қарздорларга нисбатан эътирози йўқлиги ҳақида  25.05.2019 йилда тилхат тақдим қилинган ва бу ҳақда тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган.

Ўзбекистон Республикасининг 11.09.2017 йилдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг (Янги таҳрири) 29-моддаси 2-бандига асосан фуқаро С.Самадовнинг мурожаатлари бўлим иш юритувидаги ижро иши бўйича тараф ҳисобланмаганлиги сабабли кўриб чиқилмаган.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Close