Jahon

ЯПОНИЯДА «ХАГИБИС» ТЎФОНИ

60 йил ичида Японияда юз берган кучли тўфон  оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди ва 16 киши бедарак кетди. Бу ҳақда Кёдо агентлиги хабар берди.

Маҳаллий фавқулодда вазиятлар хизмати ушбу рақамлар мамлакатнинг турли минтақаларида қидирув-қутқарув ишлари давомида кўпайиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Нагано шаҳрида, Тикума дарёсининг тошиши натижасида иккита қариялар уйидаги 160 га яқин  киши яшайдиган иморат атрофини  сув босди. Шунга ўхшаш вазият Саитама префектурасида ҳам мавжуд.

Етти миллиондан ортиқ одам кучли сув тошқини ва кўчкининг огоҳлантиришларига қарамай уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлди.

Табиий  офат туфайли юзага келган транспорт ҳалокати тикланиши давом этмоқда

Якшанба куни аэропортларда ҳаракатлар тикланди, аммо темир йўл алоқалари, жумладан Токиодаги поездлар ҳаракати ҳам чекланган.

Related Articles

Close