Madaniyat

Имомнинг ташаббуси билан ночор оилага янги уй қуриб берилмоқда

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “Ғавсул Аъзам” жоме масжиди имом-хатиби Тўлқин Исаев Жарқишлоқ қишлоғида истиқомат қилувчи боқувчиси йўқ, кам таъминланган 4 нафар фарзандининг онаси Муқаддас Ориповага ҳомийларни жалб қилган ҳолда ҳашар йўли билан уй-жой қуриб бермоқда. Бу ҳақда azon.uz сайти хабар берди.

Турмуш ўртоғи вафот этгач, Муқаддас тўртта фарзанди билан ёлғиз қолган. Уй масаласида ёрдам сўраб тегишли тартибда мурожаатлар қилган. Бундан хабар топган масжид имоми маҳалладаги саҳоватли кишилар ва ҳомийларни бева аёлга ёрдам кўрсатишга тарғиб этди. Шунинг билан боқувчисини оила учун бошпана қуриб беришдек савобли бошлаб юборилди.

Олти сотих майдонда қурилаётган ҳовлига ҳозирги кунгача юз миллион сўм сарфланди. Иморат кўтарилиб, том қисми ёпилди.

Айтиш лозимки, бундай хайрли ишлар шу дунёнинг ўзида эгаларига шараф, мақтов келтиради. Маҳалла аҳли, қолаверса норасида гўдаклар ҳомийлар, эҳсон эгалари ҳаққига доимо дуода бўлишади. Аллоҳ таоло ҳузуридаги мукофотини эса инсон тасаввур эта олмайди. Зеро садақа ўз ўрни ва ҳақдор эгасига етиб бормоқда.

Related Articles

Close