Kasbim-faxrim

Тошкентда пластик жарроҳликдан сўнг икки аёл вафот этди

Тошкентдаги “Mont Blanc” хусусий клиникасида ўтказилган пластик жарроҳликдан сўнг кетма-кет икки аёл вафот этди. Уларнинг бирида инсульт кузатилган, иккинчисида наркоз нотўғри қўлланган. Терговгача текширув бошланди.

Бу ҳақда www.togri.uz хабар берди.

1976 йилда туғилган Л.А. Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Mont Blanc” хусусий клиникасига бурун тўсиғидаги шикояти билан мурожаат қилиб, унинг розилиги билан клиникада ташқи бурун деформацияси ва бурун тўсиғи қийшайишини тўғирлаш бўйича шифокорлар томонидан жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, бурун тўсиғи қийшайиши тўғирланган.

Беморнинг аҳволи оғирлашиб қолди

Жарроҳлик амалиётидан сўнг, бемор мустақил нафас олишга ўтказилган ва унга антибактериал даво мақсадида тиббий муолажалар кўрсатилган.

Шундан сўнг, беморнинг ахволи кескин оғирлашган ва чуқурлаштирилган текширишлар ўтказиш мақсадида РШТЁИМга олиб борилган.

Муолажалар ҳам беморни сақлаб қололмади

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар қилишича, марказ шифокорлари томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан бемор шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Аёлда инсульт юз берган

Суд тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра, Л.А. ўлими “бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши натижасида юзага келган чап бош мия яримшарлари асосини геморрогик инсульт” дан юз берганлиги қайд қилинган.

Яна бир бахтсиз ҳолат

Бундан ташқари, яна бир бемор 1999 йилда туғилган Ш.Г.га “Mont Blanc” хусусий шифохонасида жарроҳлик амалиёти ўтказиш вақтида унга юборилган наркоз нотўғри таъсир қилиши натижасида аҳволи оғирлашган.

Яна бир ўлим

Сўнг уни зудлик билан Олмазор туманида жойлашган “Аkfа medline” хусусий шифохонасига олиб боришган ва керакли тиббий муолажалар кўрсатилган. Шунга қарамасдан, бемор Ш.Г. ушбу шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Текширув бошланди

Ҳозирда иккала ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани прокуратураси томонидан тергов олди текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ССВ текширув тайинлади

“Mont Blanc” хусусий клиникасида ўтказилган жарроҳлик амалиёти бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига хизмат текширув тайинланган.

Related Articles

Close