Жаҳон

Саудия меҳмонхоналарида чет эллик эркак ва аёллардан никоҳ гувоҳномаси сўралмайдиган бўлди

Саудия Арабистонида чет эллик эркак ва аёл сайёҳларнинг никоҳ гувоҳномасини кўрсатмаган ҳолда битта хонада қолишларига рухсат берилди.

Suudi Okaz газетасининг ёзишича, бундан ташқари, энди нафақат хорижлик, балки маҳаллий аёллар ҳам ёлғиз ўзлари, яъни эркак ҳамроҳсиз меҳмонхонада қолишлари мумкин.

Бундай ўзгаришлардан кўзда тутилган мақсад эркак ҳамроҳи бўлмаган чет эллик аёллар ва эр-хотин бўлмаган жуфтларнинг ҳам Саудия Арабистонига саёҳат қилишларини таъминлашдир.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ҳукумати 2030 йилгача 100 миллион хорижлик сайёҳни жалб этишни режалаштирган. Ўтган ҳафтада 49 мамлакат фуқароларига сайёҳ визасини бериш бошланди.

Related Articles

Close