O`zbekiston

САИДА МИРЗИЁЕВА:кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатида махсус жиҳозланган инновацион компьютер маркази ташкил этилди

Агентлигимиз томонидан «Ko‘ngil ko‘zi» лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳридаги кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатида махсус жиҳозланган инновацион компьютер маркази ташкил этилди.

Ушбу марказ кўриш имконияти чекланган болалар учун замонавий коммуникацион билимларни эгаллаш, бутунжаҳон интернет тармоғидан фойдаланиш кўникмаларини, китобхонлик маданиятини шакллантиришга хизмат қилади. Агентлигимиз томонидан тақдим этилган компьютерлар мактаб ўқувчилари имкониятларига мослаштирилган. Яъни, экранда нутқ интерфейслари орқали махсус ўқиш дастури ёрдамида матн блоклари, ёрлиқ номлари ва меню бандлари овозли эшитилади.

Бундан ташқари, ушбу компьютерлардаги 300 дан ортиқ аудиоматериаллар кўриш имконияти чекланган ўқувчиларнинг китобхонлик кўникмаларини шаклланишида муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Бугун ана шу компьютер марказининг тантанали очилиш маросимини ўтказиб, махсус мактаб интернат ихтиёрига топширдик. Севимли адибимиз Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романининг аудио талқинини мактаб фондига совға қилдик.

Ишонаманки, ушбу мактаб ўқувчилари яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган кадрлар бўлиб етишади.

Related Articles

Close