Madaniyat

Термиз Президент ташрифига «кўзбўямачиликлар» билан тайёрланмоқда

Қадимий ва навқирон Термиз шаҳри йилдан-йилга чирой очмоқда. Лекин, минг афсуски ана шу чиройга доғ бўлиб тушаётган хунук манзараларнинг кун сайн кўпаяётганлиги ачинарлидир. Шу кеча-кундузда мамлакатимиз Президентининг Сурхондарё вилоятига ташрифи кутилмоқда.

Хўш ушбу ташрифга Термиз шаҳри тайёрми?

Афсуски,тайёргарлик кўрилаяпти қачонки давлат раҳбари ташриф буюрадиган объектлардагина куну-тун иш ташкил қилинган. Режага киритилмаган жойлар эса хароблигича қолмоқда. Бугунги лавҳамиз ва мақоламизда фақатгина Термиз шаҳрининг марказий ва шоҳ кўчаси бўлган Ат Термизий кўчасида жойлашган Марказий бозор рўпарасидаги, Термиз шаҳрида ягона бўлган  ер ости пиёдалар ўтиш йўлаги хусусида тўхталиб ўтамиз.

Термиз шаҳридаги ушбу ер ости йўлаги бир вақтлар автомобил серқатнов бўлган катта йўлдан ўтиш учун энг хавфсиз жой саналарди. Чунки ўша вақтларда ер ости ўтиш йўлагида канцелярия моллари билан савдо қилувчи тадбиркорлар фаолият кўрсатарди. Шу боис ер ости ўтиш йўлаги доимо озода ва тоза бўлган. Кейинчалик нимагадир тадбиркорлар бу ердан чиқарилди. Ҳамма бало шундан кейин бошланди Термиз шаҳридаги ушбу ер ости тонели жамики “алкоголик” ва “БОМЖ” ларнинг ҳожатхонасига айланиб вазият шу даражага етдики, бу ердаги қўланса ҳидлар ва расвогарчиликлардан пиёдалар ўтолмай қолишди.

Шундан сўнг анча вақт бу йўлак панжаралар билан ёпиб ташланди. Узоқ вақт шу тахлитда ёпиқ турди. Ва ниҳоят панжаралар очилиб,ер ости ўтиш йўли қайта таъмирланиб бошлангандан одамлар хурсанд бўлишди. Лекин,бу хурсандчилик ҳам узоққа чўзилмади. Бошланган ишлар нимагадир тақа-тақ тўхтади. Айни бугунги кунда Шаҳар марказидаги  ер ости йўли шу ердаги ноқонуний бозорнинг чиқиндихонаси ва ҳожатхонасига айланиб бўлган.

Ноқонуний бозордан “Юбилейний” бозори чекчилари чек пули олишади. Лекин, улар чиқиндисини қаерга тўкишаяпти, қаерга ҳожатга чиқишаяпти бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ.

Термиз шаҳар ҳокими жаноб Исроил Худойбердиев ва у киши бошчилигидаги шаҳар фаоллари ва ободончилик бўйича маъсул мутасадди ташкилотлар бу ердан ўтишмаса ҳам керак. Агар ўтишганда бундай ҳолат юзага келмаган бўларди. Ноқонуний бозор фаолияти ҳам гуркирагандан-гуркирамоқда. Бир сўз билан айтганда шаҳар шунчалик эгасиз бўлиб қолганми?

Related Articles

Close