Madaniyat

“ОЛТИНСОЙ” ДАРЁСИ “ЧИҚИНДИСОЙ”ГА АЙЛАНМОҚДА

Чучук сувни авайлаш, тежаб фойдаланиш давр талаби бўлиб қолмоқда. Сабаби атмосфера ҳавосининг исиши натижасида чучук сув захираларининг камайиб бориши билан боғлиқ.

Сурхон воҳасининг шимолий қисмида, жумладан Шўрчи туманида ҳам сув тақчиллиги сезилмайди. Туман ҳудудидан Сурхондарё ва Олтинсой дарёларининг оқиб ўтиши сув тақчиллигининг олдини олади. Дарё қирғоқ бўйи минтақасида яшовчи аҳолининг ана шу дарёларга бўлаётган муносабатини кўриб дилимиз хуфтон бўлди.  Чунки  қирғоқ бўйига яқин қишлоқларда яшовчи аҳоли ўз уйларидан чиққан маиший чиқиндиларни дарё қирғоғига ва дарёга ташламоқдалар.

Олтинсой дарёси тумандаги Жарқишлоқ ва Оққўрғон маҳаллари оралиғидан оқиб ўтадиган қисмида икки маҳаллани туташтирувчи кўприк қурилган. Шу кўприкнинг  атрофларига ҳар икки томонидан чиқиндилар ташлаб кетилган. Дарёнинг “Оққўрғон” маҳалласи тарафида жойлашган чап қирғоғига дарёга чиқиндилар ташлаб юборилмоқда. Чиқинди сувга оқиб бориб, Сурхондарёга ундан Амударёга қўшилади. Бу ҳолатга ҳар иккала маҳалла раислари, маҳалла оқсоқоллари ва кўпни кўрган тажрибали кишилар ҳам эътибор бермаяпти. Биз зарурият юзасидан шу йўлдан ўтаётиб, “Оққўрғон” МФЙда яшовчи кишининг дарёга хўжалик аравачасидан ахлат ағдараётганининг гувоҳи бўлдик.

Агар ҳар бир маҳалладан шунча чиқинди сувга ташланаверса, Амударё улкан чиқиндихонаган айланиб қолади. Айниқса сувга ташланаётган синтетик чиқиндилар кишини ташвишлантиради. Чунки, бу хилдаги чиқиндилар йиллар давомида парчаланмасдан сувда сузиб юраверади. Улар дарё оқими бўйлаб оқиб дарё сувини ифлослантираверади.

Биз шу масалада Шўрчи туман ҳокимлиги ва  Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шўрчи туман инспекторлари  Олтинсой дарёси сувларини назорат қилишга алоҳида эътибор бериб, қирғоқ бўйларидаги чиқиндилар йиғиштирилиб,  махсус чиқиндихоналарга жўнатилиши ёрдам берадилар деб умид қиламиз.

Н.Шарипов

Related Articles

Close