O`zbekiston

ШЎРЧИ ТУМАНИДА ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов раҳбарлигида вилоят, туман ҳокимликлари мутасаддилари, секторлар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари иштирокида Шўрчи туманида ўтказган сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда фуқаролар ҳал бўлмаётган муаммолар ҳақида мурожаат этдилар. Мурожаатларни ўрганиш тегишлилиги бўйича масъул мансабдор шахсларга юклатилди.

Сурхондарё вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Қобулова, туман ҳокими ўринбосари, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси О.Ҳакимова, туман ФХДЁ органи мудираси Х.Ўраева ва туман “Оила” И.Сатторовалар билан аёлларни қийнаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида суҳбатлашдик.

Сайёр қабулда мурожаат қилувчиларнинг асосий қисми ўз мурожаатига ижобий жавоб олишмоқда.

Н.Шарипов

Related Articles

Close