O`zbekiston

Шўрчи туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 20 сентябрь куни Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов, туман Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев иштирок этди.

Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Алимов Ботир Тўраевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Шўрчи тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди. Шу кунгача вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Худойберганов Бахтиёр Ҳайитович Шўрчи тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Худойберганов Бахтиёр Ҳайитович 1976 йилнинг 19 мартида Қизириқ туманида туғилган. Фаолияти давомида Музработ тумани ҳамда Термиз шаҳар ҳокимликлари молия бўлими мудири, 2017 йилдан вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Related Articles

Close