O`zbekiston

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларини қўллаб-қувватлашга оид Президент қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат ва ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш ва тўлашдан озод қилинади;

солиққа тортиладиган ерлар бўйича юридик шахслардан олинадиган,
ер участкасининг жойлашган ўрнига қараб белгиланган ер солиғини ставкасига нисбатан 0,1 пасайтирувчи коэффициенти қўлланган ҳолда тўлайди.

Давлат буюртмачиларига ушбу тоифадаги юридик шахсларнинг товарларини харид қилиш учун квоталар тақдим этилади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.uza.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Related Articles

Close