Hodisalar

Табиатни муҳофаза қилиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир!

Бир  неча марта Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига Бойсун тумани “Ўрта мачай” МФЙ ва бошқа тоғли ҳудудда яшовчи аҳоли томонидан ҳеч қандай зарурат бўлмасада оммавий равишда Зарафшон арчаларини кесиб юбораётганлиги этдим, деб хабар берган Бахтиёр исмли фойдаланувчи ўзининг “Фейсбук” ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Шу мурожаат бўйича 2019 йил 20 август куни  вилоятдан мутахассислар келиб, мен баён этган важларни текшириб, менга юборишган 04-14/3839-сонли жавоб хатида “Мурожаат кўрсатилган жой Бойсун давлат ўрмон хўжалиги “Мачай” ўрмон бўлими “Қорамас” массивидан тўнка олди диаметрлари 21, см, 26 см, 29 см, 13 см, 12 см, 16 см, 13 см, 17 см, 15 см, 24 см, 18 см, 19 см, 26 см, 14 см, 60 см, 8 см, 26 см, 19 см, 35 см, 35 см, 43 см, 41 см, 37 см, 35 см, 28 см, 54 см, 23 см, 29 см, 31 см бўлган жами 28 туп Зарафшон арча дарахтлари тахминан 10-15 йиллар олдин кесилиб кетганлиги кузатилган.
Шу ҳудудда янгидан рухсатномасиз кесилган тўнка олди диаметри 17 см, 18 см, 22 см 3 туп зарафшон арча дарахтлари таг қисмидан кесилганлиги ва 6 туп зарафшон арча дарахтларининг 20 та ён шохлари кесилиб, ўсишдан тўхтамайдиган даражада шикастлантирилганлиги аниқланди.” дейилган.

Аслида худди шу жойда 40 ортиқ тагидан янги кесилган арча дарахтлари мавжуд эди. Лекин текширувчилар ушбу ҳолатни атрофлича кўрмадилар ва ҳужжатлаштирмадилар.
Бундан ташқари Бойсун ўрмон хўжалиги бош ўрмончиси ўзининг яқин таниши бўлган чорвадорга чорвасини ўтлатиш учун ўрмон хўжалиги ҳудудидан ажратиб берган ўрмон билан қопланган ер майдонларидан 60 дан ортиқ янги кесилган арча дарахтлари ҳам ҳужжатлаштирилмади.

Ушбу ҳолатни тўлиқ текшириш учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси мутахассислари келиб, аҳволни ўз кўзлари билан кўриб холис баҳо берилишида ёрдам беришини сўраб юборган мурожаатларим самарасиз бўлмоқда.

Сурхондарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари эса кесилган арча дарахтларининг бир қисмини ҳам ҳужжатлаштириб, номига 2-3 та кесилган арча дарахтларини ҳужжатлаштиришдан нарига ўтмаяпти.

Фойдалунвчи ўзининг саҳифасида давлат органларидан она табиатга тиклаб бўлмас даражада зарар етказаётган шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиб табиатни сақлаш қолинишида ёрдам беришини сўраб мурожаат этган ва тоғда кесилиб кетган арча дарахтларининг тўнкалари суратини эълон қилган.

Оловжон

Related Articles

Close