Ўзбекистон

Қумқўрғонга қонунлар етиб келмайди, ИШОНИНГ

Қумқўрғон тумани “Наврўз” МФЙ ҳудудидан бир гуруҳ шахслар экин майдонини талон-тарож қилишди. Ер майдонлари ноқонуний равишда фермер хўжалиги раҳбари ва унинг яқин қариндошлари томонидан талон-тарож қилинганлигини қуйидагича исбот қиламан:
1. Қумқўрғон тумани Қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиғи Ч.Ўтаганов 2017 йил 29 август куни Қумқўрғон туман прокурори Х.Хамраевга юборган №01-18/642-сонли хатида :
«Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассислари томонидан тумандаги Наврўз массис ҳудудидаги “Алижон Омад” узумчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжалиги 2013 йил ташкил этилиб 2016 йил ихчамлаштирилган бўлиб шу вақт давомида фермер хўжалиги раҳбари ердан унумли фойдаланмасдан келганлиги маълум бўлди.
“Алижон Омад” фермер хўжалиги раҳбари 3,70 гектар ер майдонга узум қуриганлиги, қаровсиз қолдирганлиги ҳамда ёш ниҳоллар экмаганлигини маълум қиламиз» дейилган.
2. Сурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси 2018 йил 13 март куни Қумқўрғон туман ҳокими Н.А.Чариевга “Алижон Омад” фермер хўжалигига қарашли ерларда содир этилган қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш тўғрисида ТАҚДИМНОМА киритган ва ту тақдимномада мен вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқарма бошлиғи номига ёзган аризам бўйича қайта ўганилиб “Алижон Омад” фермер хўжалигига қарашли 0,47 га шундан А.Маматов томонидан 0,06 га ер майдони ноқонуний эгаллаб олиниб 4 хонали уй қурганлиги ва И.Маматова томонидан 0,41 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб 4 хонали уй қурилганлиги ҳолати аниқланганлиги ва амалдаги қонунлар бўйича ушба ҳолатлар бартараф этилиб “Алижон Омад” фермер хўжалигига ижара берилган ер майдон шартномаси бекор қилиниши талаб қилнган.
3. Қумқўрғон туман ҳокими Н.Чариев менга 2018 йил юборган жавоб хатида 11.04.2018 йилда туман ҳокимлиги томонидан жавобгарлар Маматова Ирисхол ва Маматов Алижонларга нисбатан “Жавобгарлар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, ноқонуний равишда қурган иморатларни жавобгар ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш, ҳамда ер майдонларини фермер хўжалиги ҳисобига қайтариш ” юзасидан ФИБ Қумқўрғон туманлараро судига даъво ариза киритилганлиги маълум қилинган.
4. 2018 йил 13 июн куни фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди даъаогар Қумқурғон туман ҳокимиятининг “Алижон Омад” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб жавобгар Маматова Ирисхол ва унинг оила-аъзоларига нисбатан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонини қайтариб бериш ва уй-жой ва қўшимча иморатларни жавобгар ҳисобидан буздириш ҳақидаги жаъвоси бўйича ишни кўриб чиқиб, даъвогарнинг даъвосини қанотлантирди ва Маматова Ирисхол ва унинг оила-аъзолари томонидан ноқонуний эгаллаб олиган 0,41 гектар ер майдонини “Алижон Омад” фермер хўжалиги тасарруфига қайтариш ва ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ва қўшимча иморатлар жаобгар ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилиниб МИБ туман бўлимига ижро учун юборилди.
5. 2018 йил 13 июн куни фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди даъаогар Қумқурғон туман ҳокимиятининг “Алижон Омад” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб жавобгар Маматов Алижон Абдуллаевичга нисбатан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонини қайтариб бериш ва уй-жой ва қўшимча иморатларни жавобгар ҳисобидан буздириш ҳақидаги даъвоси бўйича ишни кўриб чиқиб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантирди ва Маматов Алижон Абудллаевич томонидан ноқонуний эгаллаб олиган 0,06 гектар ер майдонини “Алижон Омад” фермер хўжалиги тасарруфига қайтариш ва ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ва қўшимча иморатлар жавобгар ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилиниб МИБ туман бўлимига ижро учун юборилди.
6. 2018 йил 13 июндаги фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманларао судининг ҳар иккала қарори ижроси Мажбурий ижро бюроси Қумқўрғон туман бўлими томонидан пайсалга солинди ва ижро этилмади. Бу ҳақда туман ҳокими Н.Чариевнинг 2019 йил 19 февралдаги ВҚ-222-сонли хатида, туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи А.Эсановнинг 2019 йил 16 февралдаги жавоб хатида батафсил кўрсатилган.

Самадов Сирожиддин

Манба: «Фейсбук» ижтимоий тармоғи «Халқ назорати» гуруҳи

Related Articles

Close