Жаҳон

«МЕНИ ШУНДАЙ ТАРБИЯЛАШГАН!»: ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЙИГИТ ПЕРМДА ҲАЛОКАТГА УЧРАГАН АВТОБУСДАН ОДАМЛАРНИ ҚУТҚАРДИ

20 ёшли боксчи Данил Юлдашев автоҳалокатга учраган автобусдан одамларни чиқариб олишга ёрдам берди.

«Комсомолская Правда» нашри хабар беришича, ўзбекистонлик йигит Пермда автоҳалокатга учраган автобусдаги одамларни қутқаришга ёрдам берди.

Шанба куни Пермда  соат 17лар  атрофида  № 53 йўналишдаги автобус дўкон деворига урилиб ҳалокат содир бўлган. Бир киши  ҳалок бўлди ва 32 нафардан ортиқ киши жабрланди.

Қутқаришга шошилган биринчи киши-боксчи Данил Юлдашев.  Воқеа содир бўлган пайтда у машғулотларга кетаётган эди. Юлдашев автобусдаги барча эшиклар ёпилиб қолганлигини кўриб, орқа эшикни синдира бошлади, кейин Данил автобусга кириб, одамларни олиб чиқишга киришди.

«Мен бошқача йўл тутолмадим, мени шундай тарбиялаганлар», — дейди Данил журналист билан суҳбатда.

Салонда кўплаб жабрланганлар бор эди, йўловчиларнинг аксариятига синган шиша парчалари жароҳат етказган эди. Автобусда болалар оғриқ ва қўрқувдан йиғлашарди.

Юлдашев йўловчиларни олиб чиқиб, йўловчи автомашиналар тўхтатиб, улардан жабрланганларни шифохонага етказишини сўрарди.

Тез тиббий ёрдам келгандан сўнг, у шифокорларга ёрдам берди.

Данил Юлдашев Тошкентдан Пермга келиб, шу ерда мактаб ва техникумни битирган, ҳозир эса клубда қўриқчи бўлиб ишлайди.

Ўзбекистонда унинг қариндошлари яшайди. Ёш йигитни  мукофотлаш учун  тақдимнома киритишга ваъда беришди.

Related Articles

Close