Маданият

ҲАЙИТ АЙЁМИ ДАВОМ ЭТМОҚДА…

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4413-сонли қарори билан Қурбон ҳайити 11 август куни байрам сифатида нишонланиши кўрсатиб ўтилди. Юртимизда шу куни Қурбон ҳайити халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, шукроналик  кайфиятида ўтди.

Бугун расман ташкилотларда иш куни бўлишига қарамасдан, кўпгина ташкилотларда ишчи-ходимлар иш жойларида йўқ экан, бу ҳолатдан ҳеч ким ранжимади, чунки  Ҳайит байрами давом этмоқда.

Халқимизда ҳар иккила ҳайитни уч куни байрам қилишади. Ҳайит байрамини “Биринчи ҳайит”, “Ўрта ҳайит ”  ва “Охирги ҳайит” куни деб аташади.

Сурхондарёда азалдан яшовчи ўзбек уруғларидан Қўнғирот уруғи ҳайитнинг  биринчи кунини байрам қилишган, жуз уруғи эса ҳайитнинг иккинчи кунини, яъни ўрта ҳайитда байрам қилишган. Аслида ҳамма уруғга мансуб кишилар биринчи ҳайит куни ҳайит намози адо этилгач, қурбонликка атаб жонивор сўйишган ва уч кун давомида ҳайит байрамини нишонлашган.

Биз ҳам иш жойимизга бориб сал ишлагандек бўлдик-да, ҳайит байрамини давом эттириш учун дўстлар билан “ҳайитлагани” жўнадик, ахир ҳайитда иш бўладими?…

Рамазон

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Close