Ўзбекистон

ТЎЙЛАР ЯРАШГАН ЮРТ

Бугун эрталаб карнай-сурнай садоси билан уйғониб кетдим. Соатга қарасам олти.  Маҳалламизда Абдусаттор ака тўй бошлабди. Тўйга ўтдик, дастурхон тўкин-сочин. Меҳмонлар тўй эгаларини табриклаб, бироз ўтиришиб кейинги тўйларга  жўнашмоқда.

-Бугун тўй доимгидан анча кўп, Қурбон ҳайити арафасида кўпчилик яхши ният билан тўй бошлашди, уларга ҳам улгурайлик,-дея тўй эгаларидан  рухсат сўради маҳалла оқсоқоли нуроний отахон.

Фотиҳа қилиб кейинги тўйга ўтдик, бу ерда ҳам ўйин-кулги, тўкин дастурхон. Юртимизда тўйлар авжида, бу эса фаровонлик белсигидир. Кимдир фарзандларининг никоҳ тўйларини ва яна кимдир суннат тўйларини ўтказмоқда, элга дастурхон ёзиб қувончини улашмоқда.

Тўйлар тўйга, байрамлар байрамга улашсин. Юртимизга тўйлар ярашади. Улуғ айём кунлари ҳаммани муборак байрам-Қурбон ҳайити билан табриклаймиз!

Рамазон

Related Articles

Close