Hodisalar

ҚИДИРУВДА БЎЛГАН ОТАДАН 6 ЙИЛЛИК АЛИМЕНТЛАР УНДИРИЛДИ

Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2013 йил 25 февралдаги буйруғига асосан Қизириқ туманида яшовчи Ш.Х.дан  бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Бироқ, фарзандлари олдида бурчини бажариб қўйишни унитган ота алимент тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрганлиги сабабли Бюронинг Қизириқ туман бўлими томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Тезкор қидирув тадбирлари давомида Ш.Х. Қумқўрғон туманидан қидириб топилиб, ижро ҳаракларини давом эттириш учун давлат ижрочисига топширилган.

Бюронинг туман бўлими давлат ижрочилари томонидан 2013 йилдан бери тўланмаган алимент қарздорлигини ҳисоблаб уни тўлаб қўйишлиги, акс ҳолда тўпланган ҳужжатлар судга тақдим этилиши тушунтирилди.

Бундан тўғри хулоса чиқариб, бу пулларни. бегонага эмас, балки ўзининг фарзандига бераётганлигини тушуниб етган Ш.Х. жами алимент қарздорлигини тўлиқлигича яъни 18 миллион 500 минг сўмни тўлаб берди.

Шунингдек, фуқарога нисбатан эълон қилинган қидирув қарори бекор қилинди.

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Related Articles

Close