Маданият

Сурхондарё вилояти Шўрчи туман ҳокими билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқов Сурхондарё вилоятида амалга ошираётган хизмат сафари доирасида Шўрчи туман ҳокими Б.Худойбердиев билан амалий учрашув бўлиб ўтди. Унда, истеъмолчилик маданиятини ошириш, аҳолини истеъмолчилик ҳуқуқларини таъминлаш, истеъмолчилик ҳаракатларини ривожлантириш борасида фикрлар алмашилди.

Учрашув давомида, туманида истеъмолчилар маданиятини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарда «Истеъмолчилар уйи» маъмурий комплексини қуриш борасида фикрлар алмашилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур лойиҳа доирасида шу кунга қадар – Олтиариқ, Қизилтепа, Риштон, Сариосиё, Узун, Боғдод, Фарғона, Косон, Олот, Деҳқонобод туманларида ҳамда Фарғона ва Марғилон шаҳарларида 21 та барча қулайликларга эга бўлган, кўркам ва шинам мажмуалар бунёд этилди. Яна 81 та ана шундай маънавият ва маърифат масканлари ишга туширилиши кўзда тутилган.

Хусусан, маъмурий комплексда ташкил этилган “Истеъмолчи кутубхонаси” фондидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва истеъмолчилик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар, сиёсий-иқтисодий қўлланмалар, маърифий, бадиий, илмий оммабоп китоблар, республикамизда нашр қилинадиган қизиқарли ва ижтимоий-сиёсий газета-журналлар ўрин олган. Илк бора 100 минг донадан иборат электрон китоблар базасини ҳам шакллантирилиб, қайсики ўқувчи пандемия шароитида уйидан туриб, китобларни буюртма қилиши ва электрон форматда арзон нархда масофадан туриб харид қилиши мумкин бўлган кутубхонада замонавий “Bооk cаfе” ва бепул Wifi тизими ҳамда интернет орқали зарур адабиётларни топиш ва харид қилиш имконини берувчи “eReader” электрон ўқув қурилмалари билан жиҳозланади.

Қайд этиш жоизки, “Истеъмолчилар уйи” маъмурий комплексида жой олган “Истеъмолчи қабулхонаси”да эса, истеъмолчиларнинг ариза ва мурожаатлари қабул қилинади. Бир сўз билан айтганда, бу каби масканлар ёш ўғил-қизларимизнинг ҳам маънавий тафаккурини бойитиш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, яширин салоҳияти ва истеъдодини кашф этиш учун беқиёс имкониятлар бешиги бўлиб хизмат қилади.

Related Articles

Back to top button