Ўзбекистон

ШЎРЧИ ТУМАНИ МАРКАЗИДА ЯНА СВЕТОФОР ЎРНАТИЛДИ

Шўрчи тумани 4К592 “Шўрчи-Жиндибулоқ-Қорлиқ” автомобил йўлининг 1-километридаги А.Шамкаев кўчасининг бошланиш чорраҳаси ва 3-километридаги Ҳайробод кўчасининг бошланиш чорраҳасида транспорт ва пиёдалар светофор билан жиҳозланиш шартларига жавоб бериши светофор қурилмаси ўрнатилиши мақсадга мувофиқ деб топилиб, Сурхондарё вилояти Автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармасига тақдимнома юборилганлиги хабар қилган эдик.

Ушбу йўлнинг  3 километридаги Ҳайробод кўчасининг бошланиш чорраҳасида Янги йил арафасида замонавий  диодли светофор ўрнатилган эди.

Ёшлар куни арафасида, яъни 29 июн куни 4К592 “Шўрчи-Жиндибулоқ-Қорлиқ” автомобил йўлининг 1-километридаги А.Шамкаев кўчасининг бошланиш чорраҳаси ҳам диодли светофор ўрнатилди.

Энди битта шу кўчанинг туман марказидаги А.Темур ва  Мустақиллик кўчалари кесишмасига ҳам янги светофор ўрнатилса, Шўрчи тумани марказидан ўтувчи ҳайдовчи ва пиёдалар учун ноқулайликлар бўлмайди. Ажабмас, Мустақиллик кунига бу муаммо ҳам ҳал бўлса.

Тумандаги маҳаллалар  кўчалари ҳам таъмирланмоқда. Таъмирланганда ҳам асфальт қопламалари 10 см қалинликда қопланмоқда. Шўрчи туманида янгиликлар кўп, шўрчиликлар бу янгиликлардан мамнун бўлишиб, бу ишларга ўз ҳиссаларини қўшган барча кишиларга миннатдорчилик билдиришмоқда.

Оловжон

Related Articles

Close