ЎзбекистонБез рубрики

«ҚЎЙНИДАН ТЎКИЛСА ҚЎНЖИГА»МИ?

Қумқўрғон тумани “Наврўз” маҳалласида яшовчи С.Самадов шу маҳалла ҳудудида жойлашган “Алижон Омад” боғдорчилик фермер хўжалигига ижарга берилган ер майдонлари талон-тарож қилинганлиги ва фермер хўжалиги даласидаги мевали дарахтлар қаровсиз қолганлиги ҳақида давлат органларига шикоят юборди.

Унинг  шикояти ваколатли давлат органлари томонидан адолатли  ўрганилди ва тегишли чоралар кўрилди.

Қумқўрғон тумани Қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиғи Ч.Ўтаганов 2017 йил 29 август куни Қумқўрғон туман прокурори Х.Хамраевга юборган №01-18/642-сонли хатида :

«Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассислари томонидан тумандаги Наврўз массиви  ҳудудидаги “Алижон Омад” узумчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжалиги 2013 йил ташкил этилиб 2016 йил ихчамлаштирилган бўлиб шу вақт давомида фермер хўжалиги раҳбари ердан унумли фойдаланмасдан келганлиги маълум бўлди.

“Алижон Омад” фермер хўжалиги раҳбари 3,70 гектар ер майдонга узум қуриганлиги, қаровсиз қолдирганлиги ҳамда ёш ниҳоллар экмаганлигини маълум қиламиз» дейилган.

Сурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси томонидан 2018 йил 13 март куни Қумқўрғон туман ҳокими Н.А.Чариевга юборилган хатида  “Алижон Омад” фермер хўжалигига қарашли ерларда содир этилган қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш тўғрисида ТАҚДИМНОМА киритган ва шу тақдимномада С.Самадов вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқарма бошлиғи номига ёзган аризаси  бўйича қайта ўрганилиб “Алижон Омад” фермер хўжалигига қарашли 0,47 га шундан А.Маматов томонидан 0,06 га ер майдони ноқонуний эгаллаб олиниб 4 хонали уй қурганлиги ва И.Маматова томонидан 0,41 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб 4 хонали уй қурилганлиги ҳолати аниқланганлиги ва амалдаги қонунлар бўйича ушба ҳолатлар бартараф этилиб “Алижон Омад” фермер хўжалигига ижара берилган ер майдон шартномаси бекор қилиниши талаб қилинган.

Қумқўрғон туман ҳокими Н.Чариев С.Самадовга 2018 йил юборган жавоб хатида 11.04.2018 йилда туман ҳокимлиги томонидан жавобгарлар Маматова Ирисхол ва Маматов Алижонларга нисбатан “Жавобгарлар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, ноқонуний равишда қурган иморатларни жавобгар ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш, ҳамда ер майдонларини  фермер хўжалиги ҳисобига қайтариш ” юзасидан ФИБ Қумқўрғон туманлараро судига даъво ариза киритилганлиги маълум қилинган.

2018 йил 13 июн куни фуқаролик ишлари бўйича  Қумқўрғон туманлараро суди даъвогар Қумқурғон туман ҳокимиятининг “Алижон Омад” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб жавобгар Маматова Ирисхол ва унинг оила-аъзоларига нисбатан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонини  қайтариб бериш ва уй-жой ва қўшимча иморатларни жавобгар ҳисобидан буздириш ҳақидаги даъвоси бўйича ишни кўриб чиқиб, даъвогарнинг даъвосини қанотлантирди ва Маматова Ирисхол ва унинг оила-аъзолари томонидан ноқонуний эгаллаб олиган 0,41 гектар ер майдонини “Алижон Омад” фермер хўжалиги тасарруфига қайтариш ва ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ва қўшимча иморатлар жавобгар ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилиниб МИБ туман бўлимига ижро учун юборилди.

2018 йил 13 июн куни фуқаролик ишлари бўйича  Қумқўрғон туманлараро суди даъаогар Қумқурғон туман ҳокимиятининг “Алижон Омад” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб жавобгар Маматов Алижон Абдуллаевичга  нисбатан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонини  қайтариб бериш ва уй-жой ва қўшимча иморатларни жавобгар ҳисобидан буздириш ҳақидаги  даъвоси бўйича ишни кўриб чиқиб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантирди ва Маматов Алижон Абудллаевич  томонидан ноқонуний эгаллаб олиган 0,06 гектар ер майдонини “Алижон Омад” фермер хўжалиги тасарруфига қайтариш ва ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ва қўшимча иморатлар жавобгар ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилиниб МИБ туман бўлимига ижро учун юборилди.

2018 йил 13 июндаги фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг ҳар иккала қарори ижроси Мажбурий ижро бюроси Қумқўрғон туман бўлими томонидан пайсалга солинди ва ижро этилмади. Бу ҳақда туман ҳокими Н.Чариевнинг 2019 йил 19 февралдаги ВҚ-222-сонли хатида, туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи А.Эсановнинг 2019 йил 16 февралдаги жавоб хатида батафсил кўрсатилган.

Қумқўрғон туман Прокурори Х.Хамраевнинг С.Самадовга 2019 йил 13 март куни юборган жавоб хатида И.Маматовага яшаб турган хонадони ва 0,41 сотих ер майдони 25.06.2017 йилда Денов тумани ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри томонидан расмийлаштирилиб берилганлиги маълум қилинган. Шуниси қизиқки, аввалги хатларда ва ФИБ Қумқўрғон туманлараро судининг 13.06.2018 йилдаги ҳал қилув қарори чиққунга қадар юқорида кўрсатилган кадастр ужжатлари мавжудлиги кўрсатилмаган эди ва шунинг учун ушбу ноқонуний қурилишлар бузилиши ҳақида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинган эди.

Қумқўрғон тумани ҳокимияти масъул мансабдор шахслари боғдорчилик фермер хўжалиги ер майдоларини талон-тарож қилган  Маматовлар оиласининг отаси Маматов Абдуллага, ундан ўғли Маматов Алижонга ва ундан олиб бошқа ўғли Маматов Абдисатторга тенден танловисиз берди, гуёки маҳаллада ўшалардан бошқа фермерлик қила оладиган одам йўқдек.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан 2019 йил 4 июн куни юборилган жавоб хатида мазкур ижро ҳужжати Қумқўрғон туман ҳокимлигининг 2019 йил 27 март кунги хатида асосан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 40-моддаси 1-қисми 1-банди талабига мувофиқ ундирувчига қайтарилганлиги маълум қилинган.

Шунингдек хатда жорий йилнинг январ ойида амалга оширилган оптимизация даврида “Алижон Омад” фермер хўжалиги “Холмат Бўри” фермер хўжалигига бирлаштирилган бўлиб, мазкур хўжалик раҳбари Абдусаттор Маматов Маматов қарздор И.Маматова ва унинг оила-аъзоларига фермер хўжалиги ер майдонида қурилган уй-жойларга нисбатан эътирози йўқлиги тўғрисида тилхат тақдим этганлигини маълум қилган.

Ер давлатники, фермер хўжалиги ер майдонини ижарага олган ва у ер майдонидан воз кечиш ваколати йўқ. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 45-моддасининг 3-қисмига асосан алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган қишлоқ хўжалик ерларини корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилиши учун беришга алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан йўл қўйилади. Шунинг учун туман ҳокими ҳам, вилоят ҳокими ҳам бундай ваколатга эга эмас.

Аслида “Холмат Бўри” фермер хўжалиги  бошлиғи Абдусаттор Маматов аввалги  “Алижон Омад” фермер хўжалиги бошлиғи Маматов Алижон яъни ноқонуний равишда 0,06 га ер майдонини эгаллаб олган Маматов Алижоннинг  ва унинг опаси 0,41 га ер майдонини эгаллаб олган Ирис Маматованинг акаси бўлади. Ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан ер майдонларини эгаллаб олганларнинг укаси А.Маматовдан ер майдонлари қайтариб олиниб, унинг акаси Абдусаттор Маматовга берилди ва у укаси Алижон Маматов ва синглиси Ирис Маматова ўзбошимчалик билан эгаллаб олган 0,47 га ер майдонини олишига розилик бериб тилхат ёзиб берганлиги ва унинг тилхати эътиборга олиниб талон-тарож қилинган ер майдонлари давлатга қайтарилмаганлигига туман ҳокими ва прокуратура органлари эътибор беришмади.

«Қўйнидан тўкилса қўнжига» деганлари шумикан?…

Оловжон

Related Articles

Close