Hodisalar

КАСАЛЛАНГАН ҚОРАМОЛ 5 ЁШЛИ БОЛАГА ТАН ЖАРОҲАТИ ЕТКАЗДИ

Шўрчи тумани “Оқкамар” маҳалласида яшовчи фуқарога тегишли бир бош қорамол 13 июнь куни бўшалиб, шу маҳалла ва қўшни  “Жойилма” маҳалласи кўчаларида дуч келган одамларга ҳужум қила бошлади. Қорамол ўта безовта бўлиб фуқаролар ҳаётига хавф туғдириб, баъзи кишиларга жумладан “Жойилма” маҳалласида яшовчи А.Т.нинг 5 ёшли ўғлини сузиб, унинг бош, тана қисми ва оёқларига жароҳат етказди. Воқеадан хавотирга тушган фуқаролар зудлик билан туман ички ишлар бўлими хабар қилишди.

Шу заҳотиёқ туман Ички ишлар бўлими, Фавқулодда вазиятлар бўлими, овчилар жамияти, ветеринария хизмати ва маҳалла фаолларидан иборат гуруҳ тузилиб касалланганлиги гумон қилинган қорамол аҳоли яшаш ҳудудидан четга чиқарилиб ўлдирилди ва унинг аъзолари тегишли тартибда лаборатория текширувига юборилди. Тан жароҳати олган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилди.

Воқеа гувоҳларининг айтишича, касалланган қорамол “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури бўйича Қозоғистон Республикасидан келтирилган бўлиб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган оилага берилган. Айни пайтда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Оловжон  

Related Articles

Close